Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  32 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

"Динамо"нинг Чимёндаги тайёргарлиги давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар News

"Динамо"нинг Чимёндаги тайёргарлиги давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар

Tags :  Динамо
11 июль кунидан Чимён тоғли ҳудудида ўқув машғулот йиғинига киришган «Динамо» жамоасининг иккинчи даврага тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида алоҳида ишлар олиб боришмоқда. Биринчи даврани ижара асосида жамоамизда ўтказган Абдужамол Исроилов («Нефтчи»), Дамир Низанов («Нефтчи»), Жавоҳир Қаҳрамонов («Бунёдкор») ҳозирда клуб ихтиёрида эмас.

Биринчи даврани «Сурхон» клуби сафида ижарада ўтказган Жонибек Кўчимов яна «Динамо» ихтиёрига қайтарилди. Шунингдек, «Олмалиқ»дан Муҳаммад Исаев, «Металлург»дан Дониёр Исмоилов сингари ёш яримҳимоячилар келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 20 июлдан Тошкентда назорат баҳсларига киришади. Дастлабки учрашув шу куни «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказилади.

«Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасида 31 июль куни «Бунёдкор»/«Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши сафарда ўйин ўтказса, 5 август куни Олий Лига 16-тури доирасида Самарқандда «Металлург» жамоасини қабул қилади.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика