Latest news

22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  8 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  9 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  19 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба News

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба

Самарқандда байрамона кайфиятда бошланган футбол мавсумининг очилиш маросими учрашуви «Динамо»нинг ажойиб ғалабаси билан якунига етди.

Учрашувдан олдин Самарқандда Ўзбекистон миллий чемпионати байроқлари тантанали тарзда кўтарилди. Очилиш маросимида сўзга чиққан, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Воҳид Раҳимов барча мухлисларни янги футбол мавсуми билан табриклаб, Самарқандда XXVI миллий чемпионат ўйинлари расман очиқ деб эълон қилди.

10 мингдан ортиқ мухлислар қаршисида «Шўртан» жамоасига қарши учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 15-дақиқадаёқ ёш ҳужумчи Сардор Сулаймоновнинг ажойиб голи эвазига стадионни ларзага келтиришди. Сардор икки ҳимоячини чиройли тарзда доғда қолдириб, Элдор Тожибоев қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олди, 1:0.

Голдан кейин вакилларимиз ҳужумкорликни ошириш баробарида ҳимояда ҳам барқарор ўйин намойиш этишди. Бунинг натижасида ёш ҳимоячилар Александр Пишур, Игорь Таран сингари тажрибали ҳужумчиларни тўхтата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам самарқандлик футболчилар ўйинни ҳужумкор бошлашди. 48-дақиқада Ориф Мамажонов томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни жамоа сардори Акмал Бозоров бош билан рақиб дарвозасига киритиб, ўйиндаги ва мавсумдаги иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди, 2:0.

«Динамо» мураббийларининг иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришлари ҳам ўз самарасини берди. Гол муаллифи Сардор Сулаймонов ўрнига майдонга тушган тезкор Абдумалик Абдуллаев майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб жарима майдонига етказиб берилган жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлади, 3:0.

Ушбу голдан кейин мавсумнинг дастлабки баҳсида мухлислар билан деярли тўлган «Динамо» стадионидаги ишқибозлар байрамни бошлаб юборишди. Омадли стартдаги дастлабки икки ғалаба «Динамо» жамоасини 2-турдан сўнг Олий Лига-2017 пешқадамига айлантирди.

Самарқанд клуби 12 март, якшанба куни Тошкентда «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Олий Лига. 3-тур.
8 март (чоршанба)
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 3:0
Самарқанд, 10, 138 томошабин.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Голлар: Сардор Сулаймонов 15, Акмал Бозоров 48, Абдумалик Абдуллаев 68.
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Раду Рогак, 75), Жасур Азимов, Шоҳруҳ Холматов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Орифжон Мамажонов (Комил Шарофутдинов, 69), Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 65).
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Саидкомил Акбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Игорь Таран (Зафар Полвонов, 55), Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев (Азиз Ғуломхўжаев, 46), Акмал Холматов (Отабек Нарзуллаев, 69), Александр Пишур.
Огоҳлантиришлар: Умар Эшмуродов, 74.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика