Latest news

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

"Динамо"га қарши ўйинда шикастланган Жасур Яхшибоев жароҳати ҳақида гапирди News

"Динамо"га қарши ўйинда шикастланган Жасур Яхшибоев жароҳати ҳақида гапирди

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Жасур Яхшибоев ғалаба таассуротлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳснинг 40-дақиқасида жароҳат олди ва алмаштирилди. Уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Ўйиндан кейин унинг ҳолати ҳақида футболчининг ўзидан фикр олдик. 

"Биз чемпионлик учун курашяпмиз, шу боис, бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Уч очкони қўлга киритиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалаба қозондик деб ўйлайман. 

Жароҳатим ҳақида бир нима дея олмайман. Энди тиббий текширувлардан ўтишим керак, шундан сўнг шифокорлар жароҳатимнинг қай даражада жиддий эканлигини аниқлаб беради.

Олдинда бешта ўйин бор. Шундай экан, қайси жамоанинг чемпион бўлиши номаълум. Биз эса барча ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Насаф"нинг ҳам очко йўқотишини кутамиз. Агарда улар очко йўқотмаса, чемпионлик имконияти юқори бўлади. 

Биз ҳам Суперлига, ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш учун бор имкониятни ишга соламиз", — деди "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда кечган баҳсда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика