Latest news

13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  0 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  18 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  2 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  3 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  3 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  15

«Динамо»дан навбатдаги рекорд ғалаба… News

«Динамо»дан навбатдаги рекорд ғалаба…

Биринчи Лига 17-тури доирасида Самарқандда Бухоронинг «Fиждувон» клубини қабул қилган «Динамо» жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ўзи учун рекорд натижа – 8:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар ўйиннинг бошиданоқ рақибдан бир бош баланд эканликларини кўрсатишди. 8-дақиқада Азамат Бобожонов қанотдан Жонибек Кўчимов томонидан оширилган тўп билан ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб ёш яримҳимоячи Жонибекнинг ўзи фарқни иккитага етказди, 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам таркибда бир қатор ўзгаришлар қилган мураббийларимизнинг қарори ўзини оқлади. Виктор Клишин 49-дақиқада ҳисобни 3:0га етказган бўлса, қолган бешта голни захирадан майдонга тушган футболчилар киритишди.

Жумладан, Комил Шарофутдинов ҳисобни 4:0га етказган бўлса, самарқандлик ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров 56, 86-дақиқаларда «дубли»ни нишонлади. Бундан натижага тажрибали форвад Алишер Холиқов ҳам эришди. Унинг 63, 78-дақиқаларда киритган голлари «Динамо»нинг кетма-кет иккинчи ўйинни ҳам 8:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлашига сабаб бўлди.

Биринчи Лига. 17-тур. 23 июнь (пайшанба)

«ДИНАМО» – «FИЖДУВОН» – 8:0
Самарқанд, 2058 томошабин.
Ҳакамлар:
А. Рубаков (Тошкент) – 8,5, Н. Анфиногенов (Тошкент) - 8,4, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,6, А. Ахтамов - 9
Инспектор: В. Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Азамат Бобожонов 8, Жонибек Кўчимов 29, Виктор Клишин 49, Комил Шарофутдинов 54, Амиржон Сафаров 56, 86, Алишер Холиқов 63, 78.

«Динамо»: Михаил Наумов (Рустам Тоштурдиев, 41), Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Акмал Бозоров, Омад Тойлоқов (Комил Шарофутдинов, 46), Жасур Азимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 50), Азамат Бобожонов (Амиржон Сафаров, 46), Саиджон Давлатжонов, Жонибек Кўчимов (Орзумурод Аҳмедов, 58).

«Ғиждувон»: Дониёр Маллаев, Мирзо Турсунов, Раҳмон Очилов, Амиржон Темиров, Азиз Абдуллаев, Шердор Туропов, Бобур Ўроқов, Бекзод Раҳмонов, Мансур Отақулов, Ислом Шаропов, Мурод Ҳамдамов.

Захира: Бекзод Сатторов, Суннат Ҳафизов, Жасур Мардонов, Муҳриддин Эргашев, Хондамир Аҳмадов, Дониёр Ғойибов, Азиз Назаров.

Огоҳлантиришлар: Р. Очилов («Fиждувон», 14).

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика