Latest news

16:34"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди  0 16:20Суперлига. 30-турдан ОНЛАЙН натижалар  22 15:57"Кристал Пэлас" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 15:26Рафинья "Барселона"ни АПЛ клубига алмаштириши мумкин  2 14:42Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди  0 13:32Вальвердега яна бир АПЛ даъвогари пайдо бўлди  3 12:37"Ливерпул" ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Трансфернинг асосий шарти маълум  6 11:51"Интер" "Реал" дарвозабонини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 11:22Лондон клуби “Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 10:57"Шўртан" футболчисига Қувайт ва Сербиядан қизиқиш бор  4 10:34ЎзПФЛ "йил футболчиси" учун номзодларни 5 тагача қисқартирди  20 10:10Месси жаҳон рекордини янгилади  41 09:43Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 09:18Сўнгги турларда Алиқуловни захирага "михлаб" қўйган мураббий истеъфога чиқди  3 09:15Виталий Левченко: "Танқид ва босимларни енгиб чемпион бўлдим"  12

"Динамо" янги футболчиларни таништирди News

"Динамо" янги футболчиларни таништирди

"Динамо" жамоаси ўз анъанасига кўра, чемпионат ўйинлари олдидан янги футболчилари тақдимотини ўтказди.

Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар маркази" катта залида юқори ташкилотчиликда ўтган тадбирда жамоа аъзолари, вилоят ҳокимлиги, ҳомий ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, мухлислар, Самарқанд футбол жамоатчилиги иштирок этди. Байрамона тақдимот маросими илк марта 4та телекамерада интернетда жонли эфирда намойиш этилди.

Тадбирни Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов очиб бериши режалаштирилганди, аммо вилоят ҳокими маълум сабабга кўра маросимга кела олмаган бўлса-да, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов маросим қатнашчиларига Эркинжон Оқбўтаевичнинг жамоа ва мухлисларга йўллаган янги мавсум очилиш табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг "Динамо" ПФК бош ҳомийси "Agromir Buildings" компанияси раиси, сенатор Шавкат Жалолов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов клуб янги бош мураббийи сербиялик Предраг Роганни таништириб, "Динамо" футболчиларига янги либослари топширилди. Мухлислар номидан вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва "Agromir" компанияси бошқарув раиси Шавкат Жалоловга Самарқанд футболи ривожи йўлида қилинаётган ишлар учун миннатдорчилик билдирилди. "Динамо" ПФК номидан эсдалик учун Эркинжон Турдимовга 69-рақамли либос (1969 йилда туғилган), Шавкат Жалоловга 70-рақамли, Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровга 78-рақамли клуб либоси топширилди.

Шунингдек, янги мураббий Роган ҳамда футболчилар номидан Темурбек Исмоилов, Александар Глишич сўзга чиқиб, янги мавсумда самарқандлик мухлисларни қувонтириш учун жамоа бор куч ва имкониятини сарфлашини билдиришди. Мухлисларнинг очиқ-савол жавоби ва олқишлари остида юқори кайфиятда ўтган тадбир якунида барча Суперлига 1-тури доирасидаги 3 март кунги "Динамо" - "Пахтакор" ўйинига таклиф этилди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика