Latest news

22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  0 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  17 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4

"Динамо" - "Хоразм". Анъана давом этадими? News

"Динамо" - "Хоразм". Анъана давом этадими?

Про-Лига 5-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири Самарқандда “Динамо” ҳамда “Хоразм” жамоалари ўртасида кечади.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихи анча йиллар аввал бошланган.

МАВСУМНИ ҚАНДАЙ БОШЛАШДИ?

Ушбу жамоалар Про-Лига баҳсларини омадли бошлашди дейиш қийин. Айниқса, “Динамо” 3 ўйиндан кейин ҳали ғалаба нималигини билгани йўқ. Александр Ежов қўл остидаги “Хоразм” эса 2 марта мағлубиятга учраган бўлсада, “Орол”ни мағлуб этди, “Норин” билан баҳсда эса 1 очкони қўлга киритди.

“Динамо”нинг Про-Лигадаги натижалари:
1-тур: Норин – Динамо – 0:0
2-тур: дам олди
3-тур: Динамо – Машъал – 0:1
4-тур: Истиқлол – Динамо – 2:1
5-тур: Динамо – Хоразм

“Хоразм”нинг Про-Лигадаги натижалари:

1-тур: Шўртан - Хоразм – 5:1
2-тур: Хоразм – Орол – 4:1
3-тур: Андижон – Хоразм – 3:1
4-тур: Хоразм – Норин – 1:1
5-тур: Динамо – Хоразм

УЧРАШУВНИ КИМ БОШҚАРАДИ?

Про-Лига 5-тур доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра, Самарқандда ўтадиган “Динамо” – “Хоразм” учрашувини бошқариш нукуслик Исҳоқ Ибрагимовга топширилди.

Про Лига. 5-тур.
28 апрель (шанба)
“А” гуруҳи
“Динамо” – “Хоразм”
Ҳакамлар:
И.Ибрагимов (Нукус), Б.Канназаров (Нукус), Ж.Сарсенов (Нуус).
Назоратчи – А.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Р.Толипжонов.
Учрашув бошланиш вақти: 17:00
Чипта баҳоси: 7 000 cўм.


ТАРКИБДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БОР?

“Динамо” ҳимоячиси Виктор Григорьев “Машъал”га қарши учрашувда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Тиббий кўрикдан сўнг, ҳимоячи жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Футболчининг тикланиб майдонга қайтиши учун бир ойдан зиёдроқ вақт талаб этилади. Энди ушбу ҳимоячи камида 6 та турни ўтказиб юборади.

Кубок баҳсида жароҳат олган жамоа сардори Илҳом Юнусов эса яна сафга қайтиши кутилмоқда.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ: УСТУНЛИК «ДИНАМО»ДА

«Динамо» ва «Хоразм» жамоалари чемпионат баҳсларида шу кунгача умумий 16 маротаба рўбарў келган бўлиб, бу баҳсларнинг 9 тасида самарқандликларнинг қўли баланд келган бўлса, 5 тасида дуранг, 3 тасида эса урганчликлар зафар қучишган. Эътиборлиси, «Хоразм» клуби ўз тарихида умуман “Динамо” жамоасини Самарқандда мағлуб эта олмаган. Фақатгина икки марта дуранг қайд эта олган. Кўрамиз, “Динамо” бу ёқимли анъанани бу сафар ҳам давом эттира олармикан?

Қуйида ўзаро ўйинлар натижаси билан танишинг:


1996 йил, 30 июнь. 13-тур.
«Динамо» - «Динамо-Урганч» - 4:0
Голлар:
Ҳамза Жабборов 38, 84, Иззат Файзуллаев 48, 72
Самарқанд, «Динамо» стадиони 3 000 томошабин

24 август. 18-тур
«Динамо-Урганч» - «Динамо» - 0:1
Гол
: Дмитрий Роман, 79-пен.
Урганч, 9 000 томошабин.

1997 йил, 19 апрель. 8-тур
«Афросиёб» - «Хоразм» - 4:1
Голлар
: Ҳамза Жабборов 21, 37, 62, Олим Тиллаев 81 – В.Баранов 72.

27-тур, 30 сентябрь.
«Хоразм» - «Афросиёб» - 1:0
Гол
: А.Голиков, 61

1999 йил, 6 июнь. 13-тур
«Динамо» - «Хоразм» - 5:3
Голлар
: Олег Дачев 11, Илҳом Шарипов 50, Сарвар Шарипов 58, Равшан Бозоров 68, Жаъфар Ирисметов 80 – Владимир Баранов 29, 47, Аркадий Чичельницкий 88.

18-тур. 14 август
«Хоразм» - «Динамо» - 1:1


2000 йил, 1 апрель. 4-тур
«Хоразм» - «Динамо» - 1:0


35-тур. 22 сентябр
«Динамо» - «Хоразм» - 3:1
Голлар
: Ҳамза Жабборов 28, 35, Темур Облоқулов 32 – Вали Султонов 42.

2006 йил, 1 апрель. 4-тур.
«Динамо» - «Хоразм» - 1:0
Гол:
Дилшод Шарофутдинов, 85.
Самарқанд, 8 500 томошабин.

27-тур. 15 октябрь.
«Хоразм» - «Динамо» - 0:4
Голлар:
Руфат Исроилов 17, Дилшод Шарофутдинов 42, Баҳодир Насимов 45, Мурод Ҳамроев 56.
Урганч, 500 томошабин.

2009 йил, 22 март. 3-тур
«Динамо» – «Хоразм» 1:1
Самарқанд. 6256 томошабин.

Голлар: Илҳом Юнусов (55) – Шерзод Раимжонов (35)

15 октябрь. 28-тур.
«Хоразм» - «Динамо» - 3:1
Урганч. 9351 томошабин.
Голлар
: А.Бобожонов (21, 47), Р.Қурбонбоев (40) - Ж.Ибрагимов (90).

2010 йил, 13 март. 1-тур.
«Динамо» - «Хоразм» 1:1
Самарқанд, 10 112 томошабин.
Голлар
: Жаъфар Ирисметов (48) – Илёс Хаиров (30).

2010 йил, 23 октябрь. 30-тур.
«Хоразм» - «Динамо» - 1:1
Голлар: 
И.Хайров 23 – О.Тайлоқов, 58.

Биринчи Лига. 5-тур. 2016 йил.
26 апрель (сешанба)
«Хоразм» – «Динамо» – 1:2
Урганч, 1277 томошабин.
Голлар: 
Темур Бекчонов (23, пен.) – Алексей Николаев (44), Бобур Абдуллаев (86, авт.).

Биринчи Лига. 32-тур. 2016 йил.
15 октябрь (шанба)
«Динамо» – «Хоразм» – 3:0
Cамарқанд, 866 томошабин.
Голлар:
Омаджон Тайлoқов (11), Амиржон Сафаров (33, 75).

 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика