Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Динамо" тақдимот маросими ўтказди News

"Динамо" тақдимот маросими ўтказди

Tags :  Динамо
11 март сешанба куни "Динамо" ПФК жамоасининг тақдимот маросими ўтказилди.

"Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази катта залида ўтказилган маросимда жамоадан ташқари, клуб раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Маросим давомида клуб матбуот хизмати томонидан "Динамо"нинг энг муҳим голлари ёдга олиниб, ҳар бир футболчи ўзига хос тарзда таништирилди. Эътиборлиси, таништирув маросимига Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Адиз Бобоев ҳам вақт топиб, кечроқ бўлса-да, етиб келганини бутун зал қарсаклар билан қарши олди. Унгача футболчиларга янги либосларни Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев ва бош мураббий Вадим Абрамов мухлисларнинг олқишлари остида топширишди.

"Динамо" жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз! Вилоят аҳли ва барча самарқандлик футбол мухлисларининг "Динамо"дан умиди катта. Вилоят ҳокимлиги томонидан қандайдир ёрдам керак бўлса, биз тайёрмиз. Стадионимиз барча талабларга жавоб беради, маблағ масаласида ҳам жамоада муаммо йўқ. 2025 йилги мавсум "Динамо" учун муваффақиятли бўлсин. Жамоамизга омад ва зафарлар тилаймиз!", - деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Музаффарович. 

Шундан сўнг, Вадим Абрамов жамоа номидан Адиз Бобоевга 72-рақамли клуб либосини совға қилди. Тадбирда клуб бош ҳомийси "Agromir Buildings"га вилоят ҳокимлиги ва жамоа номидан миннатдорчилик билдирилди. Фахрий мухлислар номидан Ҳамроқул Рофеев, ашаддий ишқибозлар номидан фан-клуб раҳбари Шавкат Бурҳонов сўзга чиқиб, бу йил "Динамо"ни ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаш мақсад қилинганини айтиб, мухлислар номидан вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирди. Маросим якунида барча мухлислар 15 март кунги "Динамо" - «Машъал» ўйинига таклиф этилди", — дейилади клуб хабарида.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика