Latest news

17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  10 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

"Динамо" тайёргарликни Самарқандда давом эттирмоқда News

"Динамо" тайёргарликни Самарқандда давом эттирмоқда

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси тайёргарликни 11 июлдан Самарқандда бошлаб юборган.
Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Самарқанддаги йиғин 18 июлгача давом этади. Ушбу йиғин сўнггида "Динамо" биринчи лига вакили "Шердор" билан назорат учрашувини ўтказиб биринчи босқичини якунлайди. 20 июлдан йиғин Тошкентда давом эттирилади.
 
Бугун жамоа навбатдаги машғулотларни олиб борди. Жамоани йиғинида дарвозабон Андрей Мельничук иштирок этмаяпти. Хабарларга кўра жамоанинг Тошкентдаги йиғиндан бошлаб Темур Жўраев келиб қўшилади. Хозирда жамоага Владимир Киликевич қайтди, лекин жамоада қолиши ёки қолмаслиги маълум эмас. Ундан ташқари асосий таркибдан Алмал Холмуродов ҳам "Динамо" билан бирга эмас. 

Жамоага янги келиб қўшилганларга тўхталадиган бўлсак, хозирча жамоани машғулотларида Азамат Абдуллаев ("Қизилқум"), Обид Жўрабоев ("Шўртан"), Дилшод Жабборов ("Регистон") иштирок этмоқда. 

Юқорида айтиб ўтганимиздек 18 июль куни "Шердор"га қарши бўлиб ўтадиган назорат учрашувидан сўнг таркибда бир қанча ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.  Таркибдаги деярли асосий ўзгаришларнинг барчаси Тошкентдаги йиғинда амалга оширилади. Ҳозирча бир неча футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз "Динамо" Тошкентда 23 июль куни "Пахтакор"га ва яна битта назорат учрашуви ўтказиш белгиланган. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика