Latest news

13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  0 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  5 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  3 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  17 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  12 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди News

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди

«Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)га бош мураббий этиб тайинлагач, унинг асосий эътибори терма жамоага қаратилди.
Жорий мураббийлар штаби қўл остида эса клубнинг иккинчи давра стартидаги натижалари қониқарсиз кўриниш олди. Шу боис мураббийлар штабига тажрибали мутахассис лозим эди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Футбол Федерациясида Олий Лига клублари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ўз нутқида мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича умумий масалаларни қайд этиб ўтди. Хусусан, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболи ҳақида илиқ фикрлар билдириб, вилоят футболига эътиборсиз эмаслигини айтди. «Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг иккинчи давра олдидан терма жамоага жалб этилгани боис, клубга тажрибали мураббий кадрлар масаласида амалий ёрдам бериш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Куни кеча эса «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Мамлакатимиз футболида ўз номига эга бўлган тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов «Динамо» жамоасида иш бошлади. Таниқли мутахассис клубда маслаҳатчи-мураббий сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, «Динамо» сўнгги йиллардаги энг яхши натижасини ушбу мутахассис қўл остида 2007 йилда эришган бўлиб, ўшанда жамоа 5-поғонадан жой олганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика