Latest news

19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  0 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  2 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  0 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  10 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3 16:07"Манчестер Юнайтед" Бундеслигада ишлаётган мураббийни кузатмоқда. У аввалроқ "Челси" шорт-листида бўлган  2 15:39Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  13 15:07Элдор Шомуродов: "Ҳозир фақат "Истанбул Башакшеҳир" ҳақида ўйлаяпман"  8 14:39"Сурхон" олдига чемпионлик вазифаси қўйилди  21 14:17Браим Диас Африка Кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг узр сўради  3 13:49Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасидан жой олди  5

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради News

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркиби иккинчи даврада жиддий ўзгариши кутилмоқда.
Биринчи мавсумни 12 поғонада якунлаган самарқандликлар таркибига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилади. Ҳозирда жамоага "Насаф"дан Мизакамол Камолов, "Қизилқум"дан Олим Навкаров, Фаррух Ҳайдаров, "Шўртан"дан Дилавер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, "Пахтакор"дан Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Саънат Шихов каби бир неча маҳоратли ўйинчилар келиб қўшилиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ундан ташқари бугун йиғинни Самарқандда бошлайдиган "Динамо" сафига икки нафар хориждан легионер келиб қўшилиши кутилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек Тошкентдаги йиғинга Иракли Климиашвили келиши мумкин. Жамоани дарвозасига эса Темур Жўраевнинг келиши ойдинлашиб бормоқда.

Легионерлардан Александр Мельничук ва Владимир Киликевичларнинг жамоани тарк этгани ҳақида хабарлар бор. Янги келиб қўшилган легионерлар биттаси Сербиядан бўлса, биттаси Россиядан. Улар ҳақида ҳал тўлиқ маълумот берилмаган. Ундан ташқари жамоа ўз таркибига биринчи лига вакили "Шердор" дан ҳам бир неча футболчини қайтариб олиб келади. Ўтган йилларда "Динамо" шарафини ҳимоя қилган футболчилар ўтган мавсум бошида биринчи лигага жўнатилган эди. Айнан мана шу футболчилардан бир нечтаси яна қайтдиган бўлса, "Динамо" шарафини ярим мавсум ҳимоя қилган бир неча футболчи "Шердор" га бориб қўшилади.

"Динамо" 18 июль куни ОЗТМ стадионида "Шердор" га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бундан ташқари "Пахтакор"га ва "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши  режалаштирилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика