Latest news

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими? News

“Динамо” – “Нефтчи”. Фарғоналикларнинг ғалабали юриши давом этадими?

“Рухсор” радиосининг “Футбол кундалиги” лойиҳасида “Динамо” – “Нефтчи” ҳақида.

Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси айни пайтда кўҳна Самарқандда бўлиб турибди. Фарғоналикларнинг бу турдаги рақиби Баҳром Ҳакимов мураббийлигидаги “Динамо” жамоаси. Фёдоровнинг жамоа постига келиши омадли кечмоқда. Мураббий бошчилигида “Нефтчи” сафарда “Сўғдиёна”ни ютди, Фарғонада “Бунёдкор” таслим этилди. Умумий қилиб айтганда, иккинчи давранинг ўрталарига келиб Фарғона клуби ўзига келяпти. Яхши биласиз, “Динамо”нинг амалдаги устози Баҳром Ҳакимов асли Фарғона вилояти фарзанди ҳисобланади.

Хуллас, ўзига хос тўқнашув. Биринчи даврада “Динамо” “Истиқлол” аренада “Нефтчи”га мағлуб бўлганди. Аммо ўша баҳсда самарқандликлар ўзларини яхши тарафлама кўрсатганди. Мозийга назар ташлашда давом этамиз, “Нефтчи” сўнгги марта Самарқанд шарҳига Мурод Исмоилов устозлигида сафар қилганди ва бу юриш нурсиз якунланганди. 2014 йилги “Динамо” – “Нефтчи” рақобатида ҳисоб очилмаганди. “Динамо” Самарқандда яхши ўйнайди. Сўнгги пайтларда, Ҳакимов бошчилигида Самарқанд клубининг ўйинида ижобийлик кўринмоқда. “Динамо” ҳали ҳамон хавфли зонада. Мазкур жамоага очко жуда зарур. “Нефтчи”да вазият ёмон эмас. Кетма-кет муҳим ғалабалардан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончи ортмоқда. Таҳминларга қараганда, бугунги баҳсда дуранг қайд этилади. Билмадик. Майдон такис, ер юмалоқ. Самарқандаги ўйин бугун бўлиб ўтади. “Нефтчи” ОЧЛга чиқиш учун қаттиқ курашмоқда. Бу борада фарғоналикларнинг имконяти ёмон эмас.

Самарқанддаги ўйиндан сўнг “Нефтчи”ни “Пахтакор” ва “Насаф”га қарши кийин баҳслар кутяпти. Қандайдир маънода, “Нефтчи” учун мавсумнинг ҳал қилувчи вақти келди. Ҳаммасини вақт кўрсатади.  Фарғона клуби мухлислари ўз жамоаларидан фақат битта нарса кутишмоқда: ОЧЛ йўлланмаси! Бу борада “Бунёдкор” “Нефтчи”га асосий рақиб бўляпти. “Бунёдкор” бир текисда, мағлубиятларсиз мавсумни тугатиб олса ОЧЛ нақд, “Нефтчи” эса “Пахтакор” ва “Насаф” тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Вақт – олий ҳакам. Буёғининг кўрайликчи, ким кейинги йили ОЧЛда ўйнаркин...?

Ҳожиакбар Жабборов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика