Latest news

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  3 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди News

Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди

"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасида Суперлига 7-турининг қолдирилган баҳси якунига етди.

Суперлига

7-турнинг қолдирилган ўйини

"Динамо" – "Нефтчи" 0:2 

02 июль. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00

Гол: Иброҳимҳалил Йўлдошев (Аброр Исмоилов) 24', Аброр Исмоилов (Жамшид Искандеров) 78'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (11.Хислат Халилов, 72), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 72), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (88.Марко Станоевич, 82).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Акбар Абдирасулов, 14.Баҳодир Насимов, 19.Ойбек Хамрақулов, 23.Беҳруз Облақулов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 56), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (32.Зоран Марушич, 72), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (59).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Аброр Исмоилов ўнг қанотда Жокичдан тўпни қабул қилиб олиб, ичкарига ёриб киришга уринди, аммо сўнггги паллада Станоевич тўпни жамоаси фойдасига қайтариб олишга эришди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди. 

87. Фирдавс Норсафаров VAR орқали вазиятни ўрганди ва пенальтини бекор қилди. Дарвозабон қоидани бузмаган. 

84. Марушич бирга-бир ҳолатда Ягудинни алдади, аммо посбон уни йиқитди. Пенальти! 

82. "Динамо"да ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Станоевич учрашувни давом эттиради. 

78. ГОЛ! Аброр Исмоиловнинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбасидан кейин тўп тўрдан жой олди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Ягудиннинг ожиз нуқтасини топди – 0:2!

72. "Нефтчи"да алмаштириш: Табатадзе ўрнига Марушич майдонга тушди. 

72. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Мираҳмадов ўрнига Халилов, Фрайдей ўрнига Ҳошимов туширилди. 

69. Уууух! Ратиньонинг пасидан сўнг Мираҳмадов бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

66. Иброҳимҳалил Йўлдошев Ойбек Ўрмонжоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди.  

63. Уууух! Фрайдейнинг зарбасидан кейин Ҳожимирзаевнинг техник хатоси туфайли ҳужум поёнига етди. Ҳужумчи тўпни тўхтатмасдан зарба берганида, ўта хавфли вазият юзага келарди. 

59. Жокич Ҳожимирзаевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

56. "Нефтчи"да алмаштириш: Рўзиев ўрнига Гулямов ўйинга қўшилди. 

54. Зарбаа! Ўрмонжоновнинг пасидан кейин Ҳожимирзаев тўхтатмасдин зарба йўллади, тўп тўсин тепасидан ўтиб кетди. Сал қолишига сал қолди. 

49. Зарбааа! Аълохўжаевнинг ҳаводан оширган тўпини Мираҳмадов бош билан дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди, ноаниқ.

47. Уууух! Фрайдейнинг қанотдан ошириб берган пасини Мираҳмадов дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, тўп Эргашев орқали майдонни тарк этгани учун корнер белгиланди. 

46. Аброр Исмоилов қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлаб олди. Искандеровнинг юқоридан ошириб берган тўпини Ягудин уриб юборди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да ўзгариш: Қодирқулов ўрнига Ўрмонжонов баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Уууух! Икром Алибоев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, шерикларига очилишини кутди, аммо кутилмаганд ўзи зарба йўллашни танлади. Кучли зарбадан сўнг тўп тўсинга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

41. Жумабоев тўпни эгаллашга уриниб, Табатадзега нисбатан фоль ишлатди. 

38. Ўйин темпи афишага яраша эмас. Умид қиламизки, томошабинлар иккинчи бўлимда ҳужумкор ва ёрқин ўйин гувоҳига айланишади.   

34. Кучеренко тўпни узоқлаштиришга ҳаракат қилиб зарб билан тепди, аммо тўп майдон марказига – Жокичга етиб келди. У тўпни тўхтатишда муваффақиятсизликка учради ва уни "аут"га кузатиб қўйди.  

30. Ботирали Эргашев дарвозани тарк этиб, ҳакамга эътирозини билдирмоқда. Норсафаров эса дарвозабондан тўпни тезроқ ўйинга киритишни талаб қилмоқда. 

28. Аброр Исмоилов Мақсудхўжа Аълохўжаевни йиқитишга мажбур бўлди, стандарт. 

24. ГОЛ! Аброр Исмоиловнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Иброҳимҳалил Йўлдошев бош билан дарвозага киритди – 0:1!

21. "Нефтчи" қатор ҳужумларни ташкил қилмоқда, бироқ "Динамо" ҳимояси ҳозирча мустаҳкам. 

18. Фрайдейнинг қанотдан амалга оширган яхши узатмасидан кейин тўпни Ботирали Эргашев эгаллаб олди. 

15. Зарбааа! Жамшид Искандеровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

13. Қувондиқ Рўзиев шериги Йўлдошевни ортда қолдириб кетган Абдуллаевни йиқитди. 

8. Зарба! Улуғбек Абдуллаевнинг ҳимоячилар қуршови остида берган зарбасига аниқлик етишмади.  

6. Йован Жокич Санжар Қодирқулов билан тўқнашиши оқибатида майдонда ётибди. Ҳакам баҳсли тўпни "Динамо"га топширмоқда. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Ўйин 20:00 да бошланади. 

Rating: +7   

Comments

+9   
02 jul 22:01:00
ОЙБОТ
Reply to comment by Shakhruz 7o1
Dinamo endi yana kambek qilishing kerak
Ие, комбэк қилишга вақт етмай қолдику, майли кейинги сафар бўбқолар.
НЕФТЧИ характер кўрсатди ва уларда ғалабага ишонч юқори эди.
Олға ВОДИЙ!!
+6   
02 jul 21:40:48
Artur1801
Динамо эртаги тугади
+4   
02 jul 22:29:06
Shovruq88
Dinamo chempionat kashfiyoti!Neftchiga yutqazib ham Neftchidan balandda turibdi!Dinamo yutganda Nasaf bilan farq qisqarar edi!Lekin buyoqda Levchenko masalasi!Dinamoga keyingi oʻyinlarda omad!Nasafni yut!
+4   
02 jul 22:19:41
Rasul Xasanov
Нефтчи кучли уйнади Динамо чемпион булиши учун катта уйинларни ютиши керак. Катта уйинларни ютмай чемпион булиши кийин. Умид киламиз 1 Кругдан кейин яхши трансферлар булади Динамодан турт беш уйинчи кетиши керак югурмайдиган уйинчилар
+4   
02 jul 21:51:17
Mardonbek Sobirov
Dinamo buzilib qoldi
+4   
02 jul 20:55:09
Адхамжон Низамов
Нефтчи,бугун ютмасанг булмайди.Оркага пас бермай,хужумкор уйнашгин.Левченкони тактикасига кулок солмай билганларингча индивудиал уйнанглар "юлдузлар"
+3   
02 jul 20:52:12
Mirjalol
Sharhlovchi Neftchini maqtashdan boshqa ,variantlarni ham sinab koʻrar balki ...
+3   
02 jul 20:13:45
Абдугаффор . N
Нефтчи олга. факат галаба! Ютмасаларинг мураббийни ушатта адаштириб келинглар.
+3   
02 jul 19:51:03
Адхамжон Низамов
Сайфиев ва Билолхон жарохатдан фориг булмаптида,эх,аттанг.Тезрок шифо топишларини тилаб коламиз
+2   
02 jul 23:03:18
Азим Исмаилов
Яхшиям хакам пеналти бермагани булмасам эрталабгача ухламасдан жанжаллашиб чикиларди
+2   
02 jul 22:48:25
Shovruq88
Dinamo kuchli oʻynadi!Oʻtgan oʻyindagi charchoq ham sababchi!Keyingi oʻyinlarga Dinamoga omad!
+2   
02 jul 22:19:16
Неф69
СА ходимлари ачишяптими? Интервьюлар буладими бугун хам. Нега турнир жадвалини узгартиришмаяпсанлар? Пахтакорга боглик иш булганда уйин тугамай узгартирилнан буларди.
+2   
02 jul 22:08:09
Umid Tursunov
Ikkichi davrada Nasaf Pahtakor Neftchi Navbahorga boradi lekin anu viloyatdoshlari 12 ochkoni sovga qilish uchun ligada oynashyapti wekilli....
+2   
02 jul 20:28:57
Shakhruz 7o1
Dinamo endi yana kambek qilishing kerak
+1   
02 jul 23:25:21
Отабек
Эх харяте Нефтчини юлдузлари ойликни халоллашни бошлабти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика