Latest news

12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  0 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  3 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  4 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  19 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  30 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  12 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  62 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0

"Динамо": Наумов, Холиқов, Ҳайдаров, Бобожонов келди News

"Динамо": Наумов, Холиқов, Ҳайдаров, Бобожонов келди

Tags :  Динамо
Ўзбекистон Кубоги ва Биринчи Лига учрашувларига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқанддаги қароргоҳда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Маҳаллий мураббий Учқун Қобилов қўл остида ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда янги футболчилар ҳам тайёргарликка зўр беришган.

Жумладан, жамоа таркибида маҳаллий футболчилардан Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов, Омад Тайлоқов, Лазиз Нуриддинов, Миркомил Локаев, Рустам Тоштурдиев, Жонибек Кўчимов ва яна бир қатор ёш футболчиларни кўриш мумкин.

Шунингдек, «Динамо» сафида 2013-2014 йилларда тўп сурган Азамат Бобожонов ҳам яна собиқ клуби сафига қайтди. Қорақалпоғистонлик 28 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказганди.

Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» клуби шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов ҳам «Динамо» таркибига келиб қўшилган. 2010 йилги Олий Лиганинг энг яхши тўпурари жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Жамоа йиғинида бўлган яна бир футболчи Фаррух Ҳайдаров ҳам «Динамо»га Навоийнинг «Қизилқум» клубидан келиб қўшилди.

«Машъал», «Насаф», «Сўғдиёна» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган тажрибали дарвозабон Михаил Наумов ҳам айни дамда жамоа билан бирга. Ўтган мавсумни «Оқтепа» клуби сафида ўтказган посбон янги мавсум олдидан «Динамо» сафида кўрикдан ўтмоқда.

Жорий мавсумдаёқ Олий Лигага қайтишни мақсад қилган «Динамо» клуби ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоа аъзолари яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтишгач, назорат учрашувларига киришишади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика