Latest news

17:25U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  4 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  6 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  26 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  7 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди News

"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди

"Динамо" футбол клуби Қаршининг "Насаф" жамоаси матбуот хизмати ходими, клуб расмийси Сарвар Бобоназаровнинг ижтимоий тармоқлар орқали рақиб жамоа ва бутун вилоят шаънига билдирган ҳақоратли фикрлари бўйича "Насаф"дан расмий тушунтириш сўради.

"Хусусан, Суперлига 15-тури доирасидаги "Динамо" ва "Насаф" (2:2) ўртасидаги учрашувдан кейин Қарши клуби матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Самарқанддаги ўйинда VAR техникаси Жиззахдан етиб келмагани сабабли мезбон клуб сифатида Самарқанд жамоасини ҳақоратлаган. Айниқса, унинг самарқандликларни таҳқирловчи ҳақорати турли ижтимоий тармоқлар, гуруҳларда кескин муҳокамага сабаб бўлмоқда. 

"Насаф" матбуот хизмати вакили, Қаршидаги "Марказий" стадиони сухандони саналмиш Сарвар Ўктамзода (Бобоназаров) томонидан мухлислар ўртасида адоватни қўзғовчи, кескинликка сабаб бўлаётган билдирилган фикрлар бўйича "Динамо" "Насаф" клубидан расмий тушунтириш сўрайди. Клуб бу борада қатъий чора кўришни талаб қилади. 

Шунингдек, "Насаф" матбуот хизмати вакили Сарвар Ўктамзода бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилади. Бундай хатти-ҳаракатлар клублар ўртасидаги муносабат совуқлашиши, мухлислар ўртасидаги ёмон оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик шарт", – дейилади хабарда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика