"Динамо" Муйдин Мамазулумов, Зоҳир Қўзибоев ва Акмал Бозоров билан хайрлашди
02 jul 2018 10:54
News
"Динамо" Муйдин Мамазулумов, Зоҳир Қўзибоев ва Акмал Бозоров билан хайрлашди
ПФЛ 18 июндан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бергач, “Динамо” таркибига 5 нафар янги футболчи - Акмал Холмуродов (“Сўғдиёна”), Аббосбек Жумақулов, Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Павел Пуришкин (“Металлург”) ва Дилмурод Каримов (“Сўғдиёна”) келиб қўшилганлигини ва улар билан 2019 йил якунига қадар шартнома имзоланганлигини эълон қилган эдик.
Шу билан бирга яна бир қатор футболчилар билан ўзаро шартномалар бекор қилинди. Жумладан, Муйдин Мамазулумов, Зоҳир Қўзибоев, Акмал Бозоров, Азиз Суюнов, Рустам Тоштурдиев сингари футболчилар билан расман дўстона хайрлашилди. Ёш ҳимоячи Ҳумоюн Толибов эса “Шердор” клубига ижарага берилди.
“Динамо” клуби ушбу футболчиларга жамоадаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилаб қолади.

Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments