Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  8 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО News

«Динамо» мухлислари жамоа билан дастурхон атрофида йиғилишди ФОТО

«Динамо» жамоасининг жорий йилги натижалари Самарқанд аҳлини беҳад қувонтираётгани рост. Ижобий натижаларда жонкуяр мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс.

Зеро, «Динамо» жамоаси қуйи лигада тўп сурганида ҳам суюкли жамоаларини ҳаттоки сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаган ишқибозлар, Олий Лигадаги ҳар бир баҳсда – хоҳ уйда, хоҳ меҳмонда «Динамо»ни қўллаб-қувватлашдан тинишмаяпти. Бунга жавобан футболчилар ҳам муносиб жавоб беришга интилишмоқда ва ҳозирда мухлислар ва футболчилар бир оиладек бўлиб қолишган.

Хусусан, «Динамо»нинг муваффақиятли стартидан руҳланган жамоанинг жонкуяр мухлислари Наврўз байрами ва омадли старт муносабати билан 29 март, чоршанба куни «Динамо» клубини Самарқанд шаҳридаги «Навбаҳор» ресторанида ташкил этилган байрам дастурхонига таклиф этишди. Тадбирни жамоанинг 40 йиллик фахрий мухлиси Абдуманнон Ҳожи бобо Қуръон-тиловати билан дуога қўл очиб, халқ хурсандчилиги йўлида жамоага куч ва ғайрат тилади. Миллий таомларимиз ҳалиса (ҳалим) ва сумалак тортилган байрам дастурхони атрофида юзга яқин иштирокчи – футболчилар, мураббийлар ва мухлислар бирга йиғилишиб, дўстона руҳда суҳбат қуришди.



Байрам тадбири якунида «Динамо» мухлислари фаоли, тадбир ташкилотчиси Шавкат Бурҳонов дўстона руҳдаги учрашув ҳақида гапириб ўтди.

«Авваламбор, бугунги мухлислар билан учрашувга ташриф буюрганликлари учун севимли жамоамиз «Динамо» клубига катта раҳмат. Футболчилар каби, мухлислар ҳам улар билан бир дастурхон атрофидаги учрашувдан бир олам таассурот олишди. Биласиз, Самарқанд аҳли футболсевар халқ. Жамоамиз бу йил бизни беҳад қувонтирмоқдаки, буни ҳар ўйин кунлари шаҳарда футбол байрами кайфияти сезилиб турганидан билса бўлади. Ўтган мавсумда жамоамиз қуйи лигадан чиққанлиги учун кўпчилик «Динамо»нинг муваффақиятига ишонмаган эди. Шунга қарамай, мураббийларимиз ёшлардан иборат бўлган ажойиб жамоани шакллантиришди. Жамоанинг ҳар бир футболчиси Самарқанд учун, мухлислар учун майдонда бор кучини сарфлаётган экан, биз мухлислар уларнинг ҳар бирини бошимизга кўтариб юрамиз. Вақти келиб шу ўйинчилар мамлакат футболи шаъни учун ҳам тўп сурсалар бошимиз осмонга етади. Умидимиз бор, вақти келиб «Динамо» ҳам халқаро майдонда тўп суриб, Самарқандда ҳам Осиёнинг етакчи жамоаларини кўришни истардик. Ҳар ҳолда шаҳримиз ва мухлислар бунга муносиб. Олдинда бизни бутун бир мавсум кутиб турибди. Жамоамизни руҳини кўтариб, ҳар ўйинда, ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаб турамиз. Олдиндаги муҳим баҳсларда уларга омад ёр бўлсин деб қоламиз» - дейди ашаддий мухлис.



Ушбу тадбирдан туширилган суратларни сайтимизнинг «Галерея» бўлимидаги «Мухлислар билан учрашув – Наврўз-2017» фотогалереясидан томоша қилишингиз мумкин.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика