Latest news

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси News

"Динамо": Мурзоев 2015 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси

Олий лига 2015 йилги мавсуми «Динамо» жамоаси учун омадсиз якунланган бўлсада, клуб расмий сайти ўз анъанасига биноан мухлислар ўртасидаги сўровномага кўра, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчисини аниқлади.

Сўнгги бир ой вақт давомида клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2015 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз жамоа тўпурари Камолиддин Мурзоевга аталди. Иккинчи даврада «Динамо» сафига қўшилиб 13 ўйинда 8 та гол урган ва 2 та голли «пас»га муаллифлик қилган 28 ёшли форвардга 114 та овоз (37,1%) берилган.

Бу борада унга «рақобат» қилган футболчи Илҳом Юнусов бўлди. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячига 94 та овоз (30,6) берилган. Учинчи ўринда эса марказий ҳимоячи Ильдар Маматказин қайд этилди. Андижонлик ҳимоячи 26 та овоз (8,5) тўплаган.

Шунингдек, сўровномада Аваз Агалиев 22 (7,2%), Артём Филипосян 15 та (4,9%) бўлса, Дилшод Шарофутдинов, Отабек Зокиров, Акмал Холмуродовлар ҳам қисман овоз олган. Сўровномада умумий 307 овоз берилган.

2007 йилдан буён аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилган футболчилар:

2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика