Latest news

21:00Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  18 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:2 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3

"Динамо" мураббийи Тюлкин битта ғалабадан сўнг клубнинг қора кунлари ортда қолди деб ўйламоқда News

"Динамо" мураббийи Тюлкин битта ғалабадан сўнг клубнинг қора кунлари ортда қолди деб ўйламоқда

«Динамо» - «Олмалиқ» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббий Олег Тюлькин ўйин борасида тўхталди.

«Жуда ҳам қийин ва муҳим баҳсда анча тажрибали жамоани мағлуб эта олганимиздан жуда хурсандман. Ниҳоят, ғалаба қозона олдик. Мен аввало, самарқандлик мухлисларга раҳмат деган бўлардим, улар шунча муваффақиятсиз дамларга сабр қилиб, бугун ҳам қўллаб-қувватлашди ва ғалабага эришдик.

- Олдинги баҳсларда стандарт вазиятларини бошқа футболчилар амалга оширарди. Бугун эса Искандар Холмирзаев тўпга яқинлашиб, ажойиб голи эвазига ғалаба келтирди. Бу мураббийлар штабининг қарорими ёки футболчиники?

- Бундай зарбаларни машғулотларда барча футболчиларимиз амалга ошириб, тайёргарлик кўришади. Искандар Холмирзаевнинг зарбаси ҳам машғулотларда ишланганди. Ўйиндан олдин жарима тўпларини у амалга оширишини айтгандик. Айнан Искандар кубок доирасида сафарда ҳам айнан «Олмалиқ» дарвозасига бугунгидек жаримадан гол урганди.

- Бугунги ғалаба жамоа руҳий ҳолатига қай даража таъсир қилиши мумкин?

- Катта таъсир қилади. Ахир жамоа 10 ўйиндан буён ғалаба тугул, гол ҳам ура олмаётганди. Кучли клублар билан ҳам 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлсакда, ғалабанинг ўрни бошқа. Бу жамоа руҳиятига ижобий таъсир қилиб, машғулотлар ҳам кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаб, футболчиларда босимни нисбатан камайтиради. Гол урилганмаган ўйинлар руҳий босимни вужудга келтирганди. Бугун яна гол уриш учун имкониятлар бўлганди, аммо тажриба етишмади. Энг асосийси, «Динамо»нинг қора кунлари ортда қолди деб ўйлайман.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика