Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  28 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

"Динамо": Муҳим ва чиройли ғалаба News

"Динамо": Муҳим ва чиройли ғалаба

23 март куни Самарқандда ҳам миллий чемпионат байроқлари тантанали тарзда кўтарилди.

Очилиш учрашуви олдидан концерт дастури ва спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ўтказилди.

Учрашувдан олдин ва ўйин вақтда ёмғир ва қор ёғишига қарамай шу куни «Динамо» стадионида минглаб мухлислар жамоани қўллаб-қувватлашдан тўхташмади. Шунга жавобан жамоа ҳам дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада учрашувнинг биринчи бўлими сўнгги дақиқасида Санъат Шихов жарима зарбасини моҳирона ижро этиб ҳисобни очди, 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ҳужумкорликни тўхтатмай, рақибдан устунлик қилишди. Учрашувнинг 55-дақиқасида Алишер Саматов ва Санъат Шиховнинг ажойиб комбинациясидан сўнг, Fулом Урунов жамоанинг ишончли ғалабасини таъминлади, 2:0.

Олий лига. 2-тур. 23 март (шанба)

«ДИНАМО» – «МЕТАЛЛУРГ» - 2:0 (0:0)

Самарқанд, 2612 томошабин.

Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев (Навоий), Вилоят Нажафалиев (Тошкент).

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)

Голлар: Санъат Шихов (45+1), Ғ.Ўрунов (55)

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 4. Асрор Алиқулов, 5. Илдар Маматказин, 7. Санъат Шихов, 8. Ғулом Урунов, 10. Зайниддин Тожиев (17.Абдулло Набиев, 73), 16. Акмал Холмуродов (Комил Шарофутдинов, 65), 17. Сирожиддин Сайфиев (Акмал Бозоров, 79), 21. Азамат Бобожонов, 22. Алишер Саматов, 55. Аваз Агалиев.

«Металлург»: 1. Маъмур Икромов, 4. Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов, 7. Дониёр Одилов, 8. Суннатилла Мамадалиев (77.Сардор Соибов, 69), 9. Шаҳзодбек Нурматов, 10. Шохназар Норбеков (21. Сардор Расулов, 76), 11. Шуҳрат Йўлдошев, 14. Давронбек Каримқулов, 15.Алишер Зиявуддинов, 22. Муроджон Тошматов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Одилов (48).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика