Latest news

11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  4 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  12

“Динамо” – “Металлург”. Превью News

“Динамо” – “Металлург”. Превью

Суперлига 3-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафарда – Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади.

Мамлакатимизнинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўрнида турадиган Самарқанднинг “Динамо” жамоасига 1960 йилда асос солинган. Клуб турли йилларда ўз номини ўзгартириб келган. 1960-63 йилларда – “Динамо”, 1963-67 йилларда – “Спартак”, 1967-68 йилларда – “Сўғдиёна”, 1968-70 йилларда – “Самарқанд” ФК, 1970-76 йилларда – “Спартак”, 1976-1991 йилларда – “Динамо”, 1991-93 йилларда – “Мароқанд”, 1993-97 йилларда – “Динамо”, 1997-98 йилларда – “Афросиёб”, 1998-2000 йилларда – “Самарқанд” ФК, 2000-2008 йилларда – “Самарқанд-Динамо” ва ниҳоят 2008 йилдан то шу кунгача яна “Динамо” номи билан мусобақаларда иштирок этиб келаяпти. 

Клуб анчагина бой тарихга эга. Собиқ Иттифоқ биринчиликларида, Кубок ўйинларида номдор жамоалар устидан иродали ғалабаларга эришган, мамлакатимиз Мустақиллигини эълон қилгач Ўзбекистон чемпионати ва кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб келган. Бироқ турли мавсумларда барқарор ўйин кўрсата олмаганлиги боис қуйи лигага тушиб кетган онлар ҳам бўлган. Жумладан, “Динамо” бир йиллик танаффусдан кейин яна элитага қайтди. 

Клуб Ўзбекистон чемпионатларида 682 та учрашув ўтказиб, шулардан 235 тасида ғалаба қозонган. 120 та учрашувда дуранг қайд этган. 327 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган. Самарқандликлар рақиблари дарвозасига 829 та тўп киритганлари ҳолда, ўз дарвозаларидан 989 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йил Ангреннинг “Семурғ” жамоасига қарши учрашувда кузатилган – 8:0. Ўз навбатида “Динамо”нинг миллий чемпионатимиздаги энг йирик ҳисобдаги мағлубияти ҳам 0:8 ни ташкил этади. 1997 йилда “Нефтчи” ҳамда “Сурхон” жамоалари самарқандликлар дарвозасига жавобсиз саккизтадан тўп киритишган.



Мазкур жамоалар шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 36 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 17 тасида динамочиларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 53:41, самарқандликлар фойдасига.

Тошкент вилояти вакилларининг “Динамо” билан ўйиндаги энг йирик ғалабаси 3:0 ни ташкил этади. Бекободликлар бир марта ўз майдонларида, бир марта эса рақиблари майдонида шундай ҳисобда зафар қучган.

Сафардаги йирик ютуқ ушбу жамоаларнинг кучлилар сафидаги охирги тўқнашуви – 2017 йилги чемпионатда қайд этилган. Самарқандликлар эса “Металлург”ни бир марта 5:0 ҳисобида доғда қолдирган. Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.


Dinamo

Ixtiyor Toshpo’latov - 19', Mirkomil Lokaev - 90'

Superliga. Round 3

06/04/2019, 16:30

1
:
2
Finished

Metallurg

Muzaffar Muzaffarov - 28'

45'
90'
19'  Ixtiyor Toshpo’latov
19'  Amirjon Safarov
62'  Akmal Kholmuradov (Siroj Khamraev)
68'  Sanjar Baratov (Qadamboy Nurmetov)
69'  Hakimjon Alamxonov
80'  Amirjon Safarov (Jasur Azimov)
90'  Mirkomil Lokaev
23'  Muzaffar Muzaffarov
28'  Muzaffar Muzaffarov
32'  Андрей Шипилов (Kamoliddin Tadjiev)
61'  Иброхим Юлдашев (Server Djeparov)
74'  Server Djeparov (Mukhammad Isayev)
90'  Sergey Tumasyan
90'  Mukhammad Isayev


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика