Latest news

10:20Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  84 09:55Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да  1 09:25Расман: "Фенербахче" Н'Голо Канте билан шартнома имзолади  1 09:00"Навбаҳор"нинг бразилиялик легионери Қозоғистон клубига ўтди  2 08:35Интервью. Ҳумоюн Муртозаев: "Биринчи маошим 80 минг сўм бўлган. Роналдо ва "Реал" мухлисиман"  1 08:11Анвар Ҳожимирзаев: "Каннаваро ўз ишининг устаси. "Зенит" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз"  1 03:17Леверкузенликлар ярим финалда!  0 03:13"Милан" "Болонья"ни аяб ўтирмади  4 03:09"Арсенал" "Челси"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди  9 03:00"Реал"ни Кубокдан чиқариб юборган "Альбасете" "Барселона"га мағлуб бўлди  51 02:38Қишки трансферларга ким энг кўп пул сарфлади?  0 01:55"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади  44 01:15Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов "Андижон" билан шартнома имзолади  6 00:38"Ғазалкент" илк хорижий йиғинга йўл олмоқда  1 22:49Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози 82 ёшида мураббийликка қайтди  7

"Динамо" лагерида нима янгиликлар? News

"Динамо" лагерида нима янгиликлар?

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2024 йилги Суперлигани 8-ўринда якунлади.

Айни пайтда жамоа аъзолари қишки таътилда. Клубни легионер ҳужумчи Жоэль Кожо, дарвозабон Фарҳод Раҳматов ва ҳимоячи Муҳаммадали Турсунов тарк этган. 

"Динамо" ҳозирга қадар дарвозабон Эдем Неманов ("Олимпик"), ҳимоячи Акбар Абдирасулов ("Олимпик"), ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов ("Нефтчи") ва ҳужумчи Миржаҳон Мираҳмадовни ("Бунёдкор") ўз сафига қўшиб олди. 

ПФЛ талқинига кўра Суперлигада "Йил кашфиёти" деб топилган Анвар Ҳожимирзаев билан шартнома 2025 йил охиригача узайтирилганидан хабарингиз бор. 



Бош мураббий Вадим Абрамовнинг "Динамо" билан шартномаси якунланмоқда ва ҳозирга қадар келишув узайтирилмаган. Аммо тез орада расмиятчилик амалга оширилади ва Абрамовнинг ўзи жамоани янги мавсумга тайёрлай бошлайди. 

Агар барчаси режадагидек кечса, "Динамо" худди ўтган йилгидек декабрь ойининг охирида Тошкентда йиғин ўтказиши мумкин. Асосий йиғин январь ойи бошида старт олади. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика