Latest news

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

«Динамо» Жиззахдаги 5 йиллик ёқимли анъанани давом эттира оладими? News

«Динамо» Жиззахдаги 5 йиллик ёқимли анъанани давом эттира оладими?

Суперлига 22-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Динамо” ўртасида кечиши кутилмоқда.

Қўшни вилоятларнинг бош жамоалари қарама-қаршилигида “Сўғдиёна” 3-ўрин учун 3 очкога интилса, “Динамо” лигада қолиш учун курашда сафарда муваффақиятли тўп суриши лозим.

Суперлига / 23-тур
29 октябрь, сешанба
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО
Ҳакам:
Шерзод Қосимов
Ўйин бошланиш вақти: 17:00
ТВ-трансляция: Спорт ТВ


Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик «Динамо»да

Самарқанд ва Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клублар 1992 йили старт олган Ўзбекистон чемпионати тарихида 39 марта ўзаро майдонга тушишган. Бу борада устунлик “Динамо”да. Самарқанд жамоаси ўзаро ўйинларда Жиззах клубини 18 марта мағлубиятга учратган бўлса, “Сўғдиёна” 13 марта “Динамо”ни мағлуб этган. 8 марта ўйин дуранг натижа билан якунланган. “Динамо”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабалари 4:0 ва 3:6 бўлса, жиззахликларнинг энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобидаги ғалаба саналади.

Жиззахда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:
30.09.2017 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0
01.10.2015 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:2
29.03.2014 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:3
26.05.2013 «Сўғдиёна» - «Динамо» 4:3
05.03.2011 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0
14.06.2009 «Сўғдиёна» - «Динамо» 3:1
18.11.2008 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:1

Жорий йилги ўзаро ўйинлар

“Динамо” 2019 йилги мавсумда Суперлига 1-даврасида ва Лига Кубоги доирасида “Сўғдиёна” билан учрашди. Ушбу баҳсларда “Динамо”чилар ғалаба қозонишганди.

Суперлига. 4-тур. 13 апрель
“Динамо” – “Сўғдиёна” - 1:0
Гол:
Қадамбой Нурметов, 51 (1:0).


Лига Кубоги. 2 июль, 2019 йил.
“Сўғдиёна” – “Динамо” – 0:3
Голлар:
Шоҳруҳ Абдураҳмонов 20, Санжар Баратов 82, Сардор Эминов 90+2.

Учрашув бош ҳаками ҳақида факт...

Бош ҳакам Шерзод Қосимов бошқарган учрашувларда "Динамо" ҳозирча ғалаба қозона олмаяпти. Эътиборлиси, ПФЛ кетма-кет 4-марта Шерзод Қосимовни "Динамо"нинг сафардаги ўйинларига тайинламоқда. Самарқанддаги баҳсларда эса Қосимов бу йил умуман ишламаган. Афсуски, Шерзод Қосимов бошқарган бу йилги 3 учрашувдан 3 тасида ҳам "Динамо" мағлуб бўлган. Айниқса, Термизда "Сурхон" ва сўнгги сафар ўйинида "Навбаҳор" билан учрашувда Шерзод Қосимов дарвозамиз томон пенальти белгилаганди. Қолаверса, Қадамбой Нурметовни майдондан четлатганди. Умид қиламизки, бу сафар "Динамо" бу фактни йўққа чиқаради.

Эски танишлар...

“Динамо” ва “Сўғдиёна” таркибида бир қатор футболчилар борки, улар аввал Самарқанд ёки Жиззах клуби шарафини ҳимоя қилишган. Хусусан, “Динамо” таркибидаги Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов сингари футболчилар олдинги мавсумларда Жиззах клуби сафида тўп суришган.

Жиззах жамоасидан эса ҳужумчи Иван Нагаев 2011-12 йилги мавсумларда “Динамо” шарафини ҳимоя қилган.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика