Latest news

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

"Динамо" эртага 4 соат ичида иккита ўйин ўтказади News

"Динамо" эртага 4 соат ичида иккита ўйин ўтказади

Кейинги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда.

Икки давлат президентларининг Душанбедаги учрашувларида белгиланган бир қатор қарор ва келишувларнинг амалий давоми сифатида Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокимиятларининг ҳамкорлик ва ўзаро келишувларига мувофиқ, Самарқандда икки вилоят ўртасида бизнес-форум, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданий дастур ва футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Хусусан, 20 апрель, жума куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида халқаро ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Айни дамда стадионда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, янги замонавий рақамли табло ўрнатилди, ёритгичлар, ўриндиқлар янгиланмоқда.

Дастурга кўра, стадионда соат 17:00 дан бошлаб концерт дастури бошланади, эл суйган хонанда ва эстрада қўшиқчилари мухлисларни қўшиқлари билан хурсанд этишади.

Соат 18:00 да эса Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Хўжанд шаҳрининг “Хўжанд” клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бошланади.

Ушбу ўйин якунига етганидан сўнг, соат 20:00да Самарқандда янги футбол мавсумининг расмий очилиш маросими ўтказилиб, “Динамо” жамоаси Про-Лига 3-тури доирасидаги мухлислари қаршисидаги дастлабки расмий учрашувни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказади.

Шу куни барча футбол мухлисларини “Динамо” стадионимизга чорлаб қоламиз. Концерт дастури, “Динамо” – “Хўжанд” халқаро ўртоқлик учрашуви, “Динамо” – “Машъал” чемпионат доирасидаги ўйинларига стадионга кириш барча учун бепул қилиб белгиланган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.

20 апрель (жума)
«ДИНАМО» – «ХЎЖАНД» (Тожикистон, Сўғд вилояти)
Стадион: 
Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Концерт дастури бошланиши: 17:00
Ўйин бошланиш вақти: 18:00
 
Про-Лига. 3-тур.
20 апрель (жума)
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»
Стадион
: Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин бошланиш вақти: 20:00

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика