"Динамо" 5 январдан Тошкентда йиғинни бошлайди
04 jan 2023 16:58
News
"Динамо" 5 январдан Тошкентда йиғинни бошлайди
Бош мураббий Вадим Абрамов қўл остида пойтахтда ўтадиган ўқув-машғулот йиғини доирасида "Динамо" жамоаси бир қатор назорат ўйинларида иштирок этиши, янги ўйинчиларни кўрикдан ўтказиши режалаштирилган.
2022 йилги мавсум якунларига кўра, "Динамо" билан шартномаси якунига етган аксарият ўйинчилар жамоани тарк этди. Жумладан, Михайло Йованович, Милое Прекович, Евгений Чумак, Сайдулло Раҳматов, Иброҳим Йўлдошев, Ислом Шарипов, Ойбек Нурматов, Саҳоб Рашидов, Марат Бикмаев клуб билан хайрлашди.
Аввалроқ Championat.asia сайти жамоа легионерлар билан хайрлашгани, Бикмаев ва Рашидов жамоани тарк этгани ҳақида ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд клуби ўтган мавсум Суперлигада 15 очко билан охирги ўринни банд этиб, Про лигага тушиб кетган эди.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments