Latest news

13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  1 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  9 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  3 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди" News

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Димитар Бербатов манкунианликлар форварди Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Гарчи ёши футбол учун катта бўлса-да, бу унинг ўйини ва голларига таъсир қилмаяпти. Бу ёшда АПЛда шунча гол уриш - ақлбовар қилмас натижа. У ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда - голлар уряпти.

Унинг "Юнайтед" билан шартномаси яна бир йил давом этади. Менимча бу яхши ҳолат. Бироқ унинг жамоада қолиш ёки кетиши ўзига боғлиқ. Қолса ундан хурсанд бўлардим. Балки бу янги бош мураббийнинг хоҳишига ҳам боғлиқдир. Роналду ҳозир ҳам футбол маъбуди. Бундай даража бўлсанг, кўпроқ сенинг хоҳишинг инобатга олинади.

Роналду жамоадан кетса, уни айблаш ноўрин. Ҳар йили ЕЧЛда ўйнасангиз, бунга ўрганиб қоласиз. Бирданига бир турнирда иштирок этмасангиз, буни қабул қилиш қийин бўлади.

Ушбу мавсумдаги ўйинлари орқали Роналдунинг ўзига қандай эътибор беришини кўришимиз мумкин. Роналду йўқдан бор қилишни, иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳали ҳам АПЛ даражасидаги футболчи эканлигини исботлади. Одамлар 37 ёшида уни кўп нарсага қодир эмаслигини айтишганди. Улар хато қилишди.

Менимча у ҳали тўхтамайди ва яна бир неча йил футбол ўйнайди", - деди Бербатов.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика