Latest news

23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 0:0 (матнли трансляция)  23 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  56 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  0 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0 17:07АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди  1

Дилявер Ваниев: "Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик" News

Дилявер Ваниев: "Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик"

Про лига 6-тури доирасидаги "Машъал" – "Ғиждувон" (5:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистон Кубогида "Қўқон-1912"дан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубият (0:4)дан сўнг йигитлар билан жиддий гаплашиб олгандик. Шу боис бугунги баҳсга жиддий аҳамият қаратгандик. 0:0 бўлиб турганда рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Олдинги ўйиндан сабоқ чиқардик. Энди кейинги учрашувларга ҳозирлик кўрамиз.

- Микола Агапов 3 та гол урди. Футболчини кейинроқ захирага олдингиз, балки охиригача имконият бериш керакмиди...

- У юқори даражали футболчи. ФИФА тўғри қарорга келди. У келгандан кейин жамоага катта ёрдам бермоқда. Ўзгариш қилганимизга сабаб у етарлича ўйин амалиётига эга бўлди, ёш футболчига имкон беришга қарор қилдик, бу нормал ҳолат. 

- "Машъал" Кубок учрашувида "Ғиждувон" билан 0:0 ўйнаганди. Шундан келиб чиқсак, асосий эътибор чемпионатга қаратилганми?

- Ўша ўйиндан қониқмагандим. Ротация ҳам бўлганди. Бугунги ва ўша ўйин ўртасидаги фарқни биринчи урган голимиз йўққа чиқарди. Олдинга интилишда давом этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, "Насаф"ни плей-оффга чиққани билан табриклайман! Бу Ўзбекистон учун катта рейтинг натижа келтиради.

Маълумот учун, "Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов ўйиндан кейинги матбуот анжуманига қатнашмади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика