Latest news

08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  1 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4

Дилявер Ваниев: “Насаф”га Ўзбекистон Кубоги финалида омад тилаймиз” News

Дилявер Ваниев: “Насаф”га Ўзбекистон Кубоги финалида омад тилаймиз”

“Насаф”-“Машъал” 2:0 учрашуви якунига еткач, “Машъал” жамоаси бошлиғи Дилявер Ваниев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида гапиришдан аввал, бир қувонарли ҳолни таъкидлаб ўтмоқчиман. Бугунги учрашувда ҳар иккала жамоа сафида ҳам “Машъал” академиясида тарбия топган ўйинчилар тўп тепишди. Бундай ўйинчилар билан қанчалик фахрлансак арзийди. Айниқса “Насаф” сафида тўп тепаётган академиямиз тарбияланувчилари ва собиқ футболчиларимизнинг бугунги кўрсатган ўйини жуда мазмунли бўлди. Тўғриси, биз булардан фахрланамиз. Клубимиз бундан буён ҳам мана шундай футболчиларни ўзбек футболи учун тарбиялаб вояга етказишдаги ишларини давом эттираверади.   
 
Энди ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, чемпионатнинг сўнгги учрашуви бўлишига қарамасдан футболчилар бугун тезкор бўлишди. Икки принципиал рақиб майдонда кураш олиб борди. Жамоамизда кўплаб йўқотишлар бўлишига қарамасдан бугун мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Афсуски мақсадимиз амалга ошмади. Қолаверса, бизга нисбатан “Насаф” жамоаси ғалабага муносиб ўйин кўрсатди. Сўзимни сўнгида “Насаф” жамоасини бу йилги эришган ютуғи – бронза медалини қўлга киритгани билан табриклайман. Ўзбекистон Кубоги финалида эса уларга омад тилаймиз, - дейди Ваниев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика