Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман" News

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман"

"Машъал"нинг бир неча йиллик сардори Дилявер Ваниев ҳам кечаги тадбир давомида "CA"га интервью беришга вақт ажратди.
- Жамоа бу йил биринчи лигада иштирок этди. Олий лигага қайтишга сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Шахсан мен бунга шубҳа қилмагандим. Сабаби олий лига ва биринчи лига ўртасидаги фарқни билардим. Фақат мен олий лигага 6 тур қолганида чиқамиз деб ўйлагандим, якунда эса 4 тур қолганида элита масаласини ижобий ҳал қилдик.

- 2013 йилги мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Биласизми, шу йилга қадар деярли барча ўйинларда иштирок этардим, ҳатто алмаштирилмасдим ҳам. Аммо жорий йилда олган жароҳатим туфайли 10та турни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Кўпчилик мендан кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнайсизми деган саволни бермоқда. Шуни маълум қилишим мумкинки 2014 йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охирги мавсум. 2015 йил футбол ўйнамаслигим аниқ. Янги йилда клубда ёрдамчи мураббий бўлишга рухсат берувчи лицензияни оламан. "Машъал"дагилар ҳозир менга мураббийлар ёки клуб тизимидан иш таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда кейинги йил ўйлаб кўраман.

- "Машъал" яна олий лигага қайтди. Клуб олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Мухлислар клубимиздан олдинги даврларни кутмоқда. Лекин реал олиб қарасак совринли ўринлар учун курашадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо бу дегани яна олий лигада жон сақлаш учун курашамиз дегани эмас. Ўз майдонимиздаги барча ўйинларда исталган жамоага қарши жанг қиламиз. Менимча жамоамиз мусобақа жадвалининг ўрталарида юришга ҳақли.

- Айтиб ўтганингиздек келаси мавсум футболчилик фаолиятингиздаги сўнггиси бўлар экан. Айтингчи клуб келажаги бўлган ҳимоячилар ҳақида нима дея оласиз?
- Тан олиш керакки, йилдан-йилга "Машъал"да рақобат кучайиб бормоқда. Таркибга кириш осон бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда академиямиздан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар бу йил биринчи лигада яхши ўйин намойиш этди, энди уларнинг ҳақиқий кучини олий лигада кўрамиз.

- Ҳимоячилар орасида айнан қайсиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Шерзод Файзиев бу йил анча ўсишга эришди. Унда кучли ҳимоячи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаса бўлди. Бундан ташқари Искандар Шойқулов ҳам ўзини кўрсатди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика