Latest news

00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  0 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  0 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими? News

Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтадими?

Иккинчи даврани муносиб ўтказишни режалаштираётган "Навбаҳор" эртадан сўнг Чирчиқ туманида дастлабки йиғинни бошлайди.
Айни пайтда мураббийлар жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Асосий урғуни дарвоза ва ҳужум чизиғини кучайтиришга қаратишмоқда. Маълумотларга қараганда Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор"), Мамур Икромов ("Металлург") ва бир-иккита ёш посбонлар билан музокаралар ўтказилмоқда.

Ўз навбатида ҳужумчилардан "Металлург", "Насаф" жамоаларида тўп сурган ҳамда жорий мавсум "Нефтчи"да ўзини кўрсата олмаётган Зоҳид Абдуллаев, йил бошида "Навбаҳор" йиғинларида иштирок этиб, кейинчалик ўз хоҳишига кўра "Оқтепа"га йўл олган Алишер Шоғуломов ва номи сир тутилаётган бошқа ҳужумчилар "лочинлар" таркибида кўриниш бериши мумкин.

"Бунёдкор"дан ижарага олинган Шукурали Пўлатов агарда "Навбаҳор"ни тарк этгудек бўлса, унинг ўрнига жорий йилда Фарғонада тўп сураётган собиқ "навбаҳорчи" Жаҳонгир Меҳмонов келиши мумкин. Ҳозирча Пўлатовнинг Наманганни тарк этиши мавҳум бўлиб турибди. Ўз навбатида "Бунёдкор" хориждан бошқа марказий ҳимоячи изламоқда.

Клуб раҳбарияти асли наманганлик бўлган, ҳозирда бошқа жамоаларда тўп сураётган футболчиларни ҳам таркибга жалб қилишмоқчи. Билишимизча, "Локомотив"да асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган Дилшод Жабборов "Навбаҳор"га қайтиши мумкин. Агар чиндан ҳам футболчига таклиф билан чиқишса, Жабборов ўз уйига қайтишга қарши эмас.

Ҳозирча жамоани тарк этувчилар маълум эмас. Йиғинлар бошлангач, кетувчилар номи аста-секин маълум бўлиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика