Latest news

09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  0 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  4 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  5 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  9 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  12 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4

Дилшод Хушбаковнинг бенефиси News

Дилшод Хушбаковнинг бенефиси

Ёшлар лигасининг 23-турида "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.


Учрашувни ҳар иккала жамоа ҳужумкор тарзда бошлашди. Меҳмонларнинг 12-дақиқада бошлаган ҳужумларини Ҳусанжон Ғаниев самарали тарзда якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг мезбонлар олдинга интилишди. Алишер Юсупов ҳамда Дилшод Хушбаковда гол уриш учун ажойиб имкониятлар бўлганди. Бироқ наманганликлар посбони Нодир Ашурматов биринчи бўлимда ўз постини жуда ишончли тарзда қўриқлади ва жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Таблодаги ҳисоб мезбонларни қониқтирмагани боис иккинчи таймни ёш "аждарлар" анча ҳужумкор руҳда бошлашди. Учрашувнинг 53-дақиқасида "Навбаҳор" жамоаси дарвозаси томон белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Дилшод Хушбаков самарали якунлади ва орадаги фарқни йўққа чиқарди. Бу гол "Насаф" ҳужумчисининг ўйиндаги дастлабки голи эди. Бундан сўнг Дилшод Хушбаков 75 ва 77-дақиқаларда ҳам муваффақият қозонди. Дастлаб Хушбаков жарима майдончасига яқинлашиб келиб узоқдан тўпни дарвозанинг пастки чап бурчагига йўллаган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб ҳужумчимиз чап қанотдан бошланган ҳужумни боши билан самарали якунлади ва учрашувда хет-трик қайд этди.

Ўйин тугашига 9 дақиқа вақт қолганида, аниқроғи 81-дақиқада Ислом Кенжабоев ҳам жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвозани аниқ нишонга олди ва беллашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди, 4:1.

Шундай қилиб, "Насаф" ёшлари "Навбаҳор" жамоасини ўз майдонларида йирик ҳисобда таслим этишди ва муҳим ғалабани қўлга киритишди.

 

Ёшлар лигаси, 23-тур. 

“Насаф” – “Навбаҳор” 4:1 (0:1)

Қарши шаҳри. “Меҳнатчи” стадиони. 

Ҳакамлар: Даулетбай Жалимов (Нукус), Артём Калинин (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: И.Мустафин (Тошкент). 

Насаф”: 1.Алибек Туробов (12.Умиджон Эргашев, 83), 2.Ғолиб Ғайбуллаев (9.Самандар Шукруллаев, 83), 4.Сардор Саъдуллаев (14.Дониёржон Нарзуллаев, 66), 7.Акбар Муродов, 8.Сирожиддин Қўзиев, 10.Ислом Рашидхонов (14.Ойбек Ҳамидов, 82), 11.Дилшод Хушбаков, 17.Достонбек Бердиқулов (5.Шаҳриёр Имомхўжаев, 82), 22.Ислом Кенжабоев (55.Жаҳонгир Қурбонбоев, 81), 28.Алишер Юсупов (20.Наврўзжон Иззатиллаев, 67), 33.Ботиржон Тўраев.

 

Навбаҳор”: 32.Нодир Ашурматов, 2.Азизжон Умаров, 4.Омон-бийк Халилов, 6.Акбарали Холдоров, 8.Билол Шарофетдинов, 9.Дониёр Инамов (19.Аҳаджон Турғунпўлатов, 83), 10.Азизбек Турғунбаев, 11.Ҳусанхон Ғаниев (23.Фарруҳ Умаралиев, 76), 17.Иброҳим Исмоилов (16.Жавоҳир Олимжонов, 80), 20.Муҳаммаджон Расулов, 22.Санжар Тошпўлатов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов. 

Голлар: Дилшод Хушбаков (53-пен, 75, 77) И.Кенжабаев (81) - Ҳусанжон Ғаниев (12).

Огоҳлантиришлар: А.Муродов (44), Б. Тўраев (55) Ш. Имомхўжаев (83)

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика