Latest news

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  20 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  6 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Дилшод Шарофетдинов: "Малайзия чемпионати савияси паст эмас" News

Дилшод Шарофетдинов: "Малайзия чемпионати савияси паст эмас"

Дам олиш кунлари Малайзия супер-лигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Дилшод Шарофутдинов тўп сураётган «Симбе Дарби» жамоаси «Паханг» клубини қабул қилиб, Фахрул Рази томонидан урилган ягона гол эвазига чемпионатдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди. Дилшод бу учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди. Илк тур ўйинида Шарофутдиновнинг жамоаси мағлубият аламини тотиб кўрганди. Шанба оқшоми ўтказилган ўйиндан сўнг «Пахтакор» жамоасининг собиқ футболчиси билан боғланиб, эксклюзив интервью олдик.

- Дилшод, клубингизнинг илк ғалабаси билан табриклаймиз. Суҳбатимиз аввалида учрашув ҳақидаги фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Табрик учун раҳмат. Бугунги рақибимиз Малайзия футболининг энг машҳур ва номдор клубларидан бири эди. Ўз вақтида Азамат ака Абдураимов ҳам «Паханг» жамоаси таркибида ўйнаган. Биз мавсумни мағлубият билан бошлаган бўлсак, «Паханг» аксинча, ғалаба қозонганди. Ўйин қийин кечишини билардик. Лекин ўз мухлисларимиз олдида очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Шуни англаган ҳолда майдонга тушдик ва керакли натижани қўлга киритдик. Бу ғалаба кейинги ўйинларда биз - футболчиларни янада руҳлантиришига ишонаман. 3-тур учрашувини 28 январь куни аутсайдер «Саравак» клубига қарши ўтказамиз. 1-турда чемпионлик йўлида асосий рақибларимиздан бири - «Келантон»га 1:2 ҳисобида ютқаздик. Меҳмонда, боз устига, кучли рақиб майдонида ўйнаш ҳамиша қийин. Бундан ташқари, Малайзия ассоциацияси кубогида 1|8 финалга йўл олганимизни ҳам айтишим жоиз. «Ангактан Тентера Малайзия» клубидан 2:1 ҳисобида устун келдик. Энди чорак финал йўлида Ярослав Крушельницкийнинг клуби - «Фелда Юнайтед» билан ўйнаймиз.

- Ўзи Малайзия клубига ўтишингиз тарихи қандай бўлди?
- «Пахтакор»-»Бухоро» учрашуви олдидан менга Малайзия клубидан таклиф тушаётгани ва жамоа вакиллари ўйинни бевосита стадионда кузатиш учун Тошкентга келганликларини айтишди. Ҳаракатларимни кўришди. Учрашувдан кейин ижара асосида «Симбе Дарби»га ўтишим масаласини ҳал қилишди. Ўзимга ҳам таклиф ҳар томонлама маъқул келди.

- Малайзия клубига ўтишни ўзингиз истадингизми ёки бу клуб хоҳиши?

- Табиийки, биринчи галда, ўзим хоҳладим. Салоҳиятимни хориж клубида синаб кўришни мақсад қилгандим. Бу имконият юзага келган пайт уни қўлдан чиқаролмасдим. Ҳозирча ҳаммаси жойида.

- «Пахтакор»ни тарк этиш қийин кечгандир?
- Албатта. Ахир клуб таркибида 5 йил ўйнадим. Йигитлар билан аҳил бир оила аъзоларидек бўлиб қолгандик.

- Малайзия чемпионати қандай таассурот қолдирмоқда?
- Эндигина 2та тур ортда қолди. Тайинли бир фикр билдириш мушкул. Аммо шуниси аниқки, Малайзия чемпионати савияси паст эмас. Бевосита ўз клубимга тўхталсам, «Симбе Дарби» 4 йил аввал ташкил этилган экан. Жамоа қисқа вақт ичида ҳаваскорлар лигасидан суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтди. 2012 йили Малайзия кубоги финалига етиб борган. Ўтган мавсум чорак финалга чиққан. Дебютант бўлса ҳам, жамоамиз олдига жиддий мақсадлар қўйиляпти.

- Мураббийлар билан муносабатларингиз қандай?
- «Симбе Дарби»ни маҳаллий мутахассис Исмоил Закариё бошқармоқда. У билан муносабатларимиз жуда яхши. Муҳими, бир-биримизни тушуняпмиз.

- Янги муҳитга мослашиб кетиш қийин кечмаяптими?
- Аввалига бироз қийналдим. Тил масаласида муаммолар бор. Лекин нолийдиган даражада қийинчиликка дуч келмадим.

- Клуб базасида яшаяпсизми ёки алоҳида уй беришди?
- Стадиондан унчалик узоқ бўлмаган жойдан алоҳида уй ажратишди.   

- Қайси футболчилар билан яқиндан дўстлашиб олдингиз?
- Барча жамоадошларим билан яхши алоқадаман. Айниқса, суриялик легионер Маҳмуд билан яхши чиқишаман.

- Маҳаллий таомларга ўрганиб қолдингизми?
- Йўқ. Таомларга ўрганолмаяпман. Шукрки, оилам ёнимда. Хотиним ўзимизнинг миллий таомларни тайёрлаб беряпти.

- Малайзияда футболга эътибор қай даражада?
- Бу ерда ҳам ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётган экан. Малайзияда футбол биринчи рақамли спорт тури. Чемпионатда 2та, кубокда 1та расмий ўйин ўтказган бўлсак, деярли бўш стадионни кўрмадим. Бизнинг уй стадионимиз - «Мажлис Пербандаран Селаянг» 10 минг томошабинга мўлжалланган.

- Янги клубингиз таркибида ҳам «Пахтакор»да ўйнаган позициянгизда ҳаракат қиляпсизми?

- «Пахтакор»да ҳужумчи ортида ўйнагам бўлсам, бу ерда таянч ярим ҳимоячиси ролини бажаряпман. Лекин бу мен учун янгилик эмас.

- Жамоангиз олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Чемпионатда кучли учликка киришимиз керак. Малайзия чемпионати июнь ойи охирларида якунланади. Шундан кейин мамлакат кубоги гуруҳ босқичи тизимида ўтказилар экан. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони Сингапурнинг «Лионс» клуби ҳисобланади. Бу жамоа норасмий тарзда Малайзия чемпионатида қатнашиб келади.

- Сизнингча, Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон олий лигасида нечанчи ўринни эгаллаши мумкин ва аксинча, мамлакатимизнинг нечта клуби Малайзия чемпиони бўлишга қодир?
- Малайзиянинг энг кучли клуби Ўзбекистон чемпионатида 3-4-ўрин учун курашса керак. Жамоаларимиздан эса камида 4таси Малайзия чемпиони бўлиши мумкин.


 Камол НУР суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика