Latest news

12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  3 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз” News

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Дилшод Раҳматовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Қўлга киритган чемпионлик

Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Дейлик, жамоамиз АГМКдан 10 очкога ўтиб кетганига қарамай, чемпионлик охирги турларга қадар аниқ бўлмади. Омадсизликлар ҳам бўлди. Дастлаб “Локомотив”га, кейинчалик “Металлург”га ютқазиб қўйдик. Рақобат хусусида гапирсам, “Локомотив” кўп вақт давомида пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Биз эса ҳар бир ўйинда муваффақият қозониб келдик ва якунда мақсадга эришди. Бунда жамоамизнинг 80 фоизи миллий терма жамоа аъзолари эканлиги, бош мураббийимиз ҳам терма жамоа устози бўлгани ютуғимиз бўлди. Энг муҳими клубга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев жуда катта ёрдам берди ва барча шарт-шароитларни яратиб  берди. Ўзбекистон чемпиони медали сонини яна биттага кўпайтирганимдан хурсандман. 

Энг қийин ўйин

- Ҳар бир ўйинимиз жуда қийин кечди. Футзалда ҳам осон ўйин бўлмайди. Назаримда Жиззахда АГМКга қарши кечди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлиб тургандик. Танаффусдан кейин ирода намойиш қилиб, ғалаба қозониб кетдик. 

Халқаро майдондаги кураш ҳақида

- Биласизми, таркибимизда терма жамоа футболчи ва мураббийи бор. Шу сабабли биз бемалол “Жиззах-Кентекс” билан халқаро майдонда кураша оламиз. Қолаверса, у ерда ҳам яхши натижалар кўрсата оламиз. Бунга кучимиз ва салоҳитимиз етарли. 

Индонезиядан тушган таклиф борасида

- Дарҳақиқа, менга Индонезия клубидан таклиф тушди. Бир қатор инсонлар томонидан алоқага чиқишди. Ҳозирги кунда “Жиззах-Кентекс”даги ишлари яхши ва бу ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Шу сабабли ҳам Индонезияга боришни истамадим. 

Осиё чемпионати ҳақида

- Терма жамоа либосида доимо мақсадимиз чемпионлик бўлади. Сентябрь ойида Қувайтда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирда чемпионатни якунлаб олганимиздан кейин, Баҳодир ака Аҳмедов 20 кунга футболчиларга дам беради. Билишимча, ўртоқлик учрашувларимиз бор. Биласиз, терма жамоамиз шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган. Эрон доимий равишда чемпионликни қўлга киритиб келган. Биз бу сафар шу анъанага чек қўйиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика