Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш"
07 oct 2020 19:37
News
Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш"
Бунда эронлик футзалчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин Дилшод Раҳматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Эрон билан 2016 йил финалда ва кейинги Осиё чемпионатида ўйнагандик. Бугун тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Кўриниб турибди уларнинг таркибида ҳам ўзгаришлар бор. Фикримча, Эронда ҳам пандемия сабабли тўхталишлар, ўйинлар кам бўлгани таъсир қилган. Бизда ҳам шундай. Бугун ёмон ҳаракат қилмадик, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Бу ўйин бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эрон нафақат Осиёда, Жаҳонда ҳам кучли учликдан жой олади. Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилганмиз. Терма жамоамизнинг таркибида ёшлар кўп. Жароҳат олганлар ҳам бор. Анасхон Раҳматов, Рустам Умаров биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Шунга қарамасдан уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар бор. Терма жамоани оптимал формага кириши ўзимизга боғлиқ. Осиё чемпионатигача бўлган икки ой биз учун етарли бўлади деб ўйлайман",- дейди Дилшод Раҳматов.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments