Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан" News

Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"

Футзал терма жамоамиз Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Жахон чемпионати 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон ўйинидан олдин, термамиз футзалчиси Дилшод Раҳматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан чиқишни уддаладик. Шу билан бирга, Эрон термасига ҳам жахон чемпионатида биринчи марта тўқнаш келяпмиз. Биз неча йиллардан мағлубиятга учраб келаётган бўлсак, ушбу натижалар учун эртага реванш олиш ниятидамиз. Ўзимизда иштиёқ жуда катта, чунки Таиландда ўтказилган ўйинда ҳам 7:5 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ўшанда ҳам, ҳимояда хатолар бўлганди. Мураббийлар ўша ўйиндаги хатоларнинг такрорий вазиятларини бизга қўйиб беришди. Ўйлайманки, хатоларга иложи борича кам йўл қўйишимиз лозим. Эртанги ўйинга биз 100% эмас, 200% тайёрмиз деб айта оламан", -дейди Дилшод Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Эрон термалари ўртасидаги ўйин 24 сентябрь куни 19:30да старт олади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика