Latest news

14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  0 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  1 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  1 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  65 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  11 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз” News

Дилшод Нуралиев: “Терма жамоамиздан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутиб қоламиз”

Маълумки бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Инчеонда, гуруҳдаги сўнгги учрашувини ўтказади.
Афғонистонга қарши ўйин олдидан таниқли мутахассис Дилшод Нуралиевнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- Дилшод ака, олимпия терма жамоамизнинг Осиё ўйинларида ўтказаётган учрашувларини кўриш имкони бўляптими?
- Ҳа, албатта. Гуруҳдаги иккита ўйинни кўрдик.

- Хўш, бу борада ортда қолган ўйинлардан сўнг сизда қандай хулосалар пайдо бўлди?
- Биласизми, гуруҳимиздаги рақибларнинг савияси нисбатан бизникидан пастроқ. Шунинг учун улар ҳимоявий тактикани қўллади. Асосан қарши ҳужум остида тўп тепди. Очиғи, бундай рақибларга қарши ўйинлар доимо қийин кечади. Лекин терма жамоамиз имкон қадар мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

- Бугунги ўйин олдидан нима дея оласиз?
- Фақат ғалаба қозонишига тилакдошмиз. Бунинг учун экран қаршисидан бўлса ҳам хамюртларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва Яратгандан ижобий натижага эришишини сўраб қоламиз. Афғонистон билан ўйин қизиқарли ўтади деб таҳмин қиламан. Умид қиламизки, бугун йигитлар мураббийнинг берган кўрсатмаларини бехато бажаради ва йирик ҳисобда ғалабага эришади.

- Финалга қадар бориш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?
- Сизга ҳозир бу борада тайинли гап айтишим қийин. Сабаби футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни жуда-жуда истаймиз. Йигитларимизда халқаро тажриба етарли. Халқимиз улардан 1994 йилги чемпионликни такрорлашини кутмоқда. Бунга эришса бўлади. Бу йўлда терма жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

- Нима деб ўйлайсиз, мазкур мусобақадан сўнг қайси футболчиларимиз хориж клубларига эксперт қилиниши мумкин?
- Олимпияда ўйинларида футбол ярмаркаси у қадар катта бўлмайди назаримда. Менимча келаси йил Австралияда бўладиган Осиё чемпионатида хорижлик скаутлар сони кўп бўлади. Эхтимол ҳозир Инчеонда ҳам футболчиларни мутахасисслар кузатишаётгандир. Агар шундай бўлса, “Пахтакор”нинг иқтидорли ўйинчилари Егор Кримец, Жамшид Искандаров ҳамда Игорь Сергеев каби ўйинчилар хориж клубларига ўтиши мумкин.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика