Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Дилшод Нуралиев: “Қайсидир маънода қуръадан кўнглим тўлди” News

Дилшод Нуралиев: “Қайсидир маънода қуръадан кўнглим тўлди”

Хабарингиз бўлса керак, кузда БАА стадионларида U-17 ўсмирлар терма жамоалари иштирокида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Нуфузи жиҳатидан биринчи ўринда турадиган ушбу мусобақага душанба куни Абу Дабидаги "Bab Al Bahr Hotel" меҳмонхонасида қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда U-17 ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва терма жамоа етакчиси Отабек Шукуров  ҳам иштирок этди. Қуръа натижаларига кўра U-17 ўсмирлар терма жамоамиз “С” гуруҳидан жой олди. Ушбу тадбирдан сўнг, Нуралиев ва Шукуров юртимизга қайтиб келди. Шу боис U-17 ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи билан суҳбатлашдик.

- Дилшод ака, БААга уюуштирилган сафардан кўнглингиз тўлдими? Умуман олганда, қуръа ташлаш маросимидан олган таассуротларингиз қандай?

- Худога шукур, биз учун ҳаммаси яхши кечди. 26 август куни эрталаб Абу Дабига етиб бордик. У ерда бизни жуда яхши кутиб олишди. Биздан ташқари ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этувчи давлатларнинг ҳам бош мураббийлари ва футболчилари қуръада иштирок этиш учун ташриф буюришди. Ўша куннинг ўзида, Тошкент вақти билан 20:00да маросим бошланди. Ташкилотчилик БААда ҳар гал жуда аъло даражада ўтади. Бу сафарги тадбир ҳам бундан мустасно эмас.

- Қуръа бизни Хорватия, Марокаш ва Панама ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳда рўбарў қилди. Бундан қониқиш хосил қилдингизми?

- Қуръанинг кўзи кўр деб, бежизга айтишмайди. Биласизми бундай ёшдаги терма жамоаларнинг номига қараб баҳо бериш ҳамиша ўзини оқламайди. Чунки 17 ёшли футболчиларнинг ўйини доимо бир ҳил савияда бўлмайди. Уларнинг ҳаракатида гоҳида пасайиш, баъзида ўсиш кўзга ташланади. Шу боис гуруҳимиз ҳақида ҳозир бир нарса дейиш қийин. Лекин Аргентина, Бразилия, Италия, Қот-д’Ивуар ҳамда Нигерия каби номдор ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олмаганиз биз учун қувончли бўлди дейиш мумкин. Чунки бу терма жамоалар сафида жисмонан анча бақувват бўлган футболчилар ўйнайди. Шунинг учун айтиш керакки, қайсидир маънода қуръадан кўнглим тўлди.

- Қайси терма жамоалар билан бир гуруҳда бўлишни кутгандингиз?

- Очиғи, бу борада бирорта терма жамоани кўрсата олмайман. Бариси тақдир, пешонадан дея, қуръани кутиб ўтирдик. Чунки қуръадан қочиб қутилиб бўлмайди. Қура бизга қайси рақибни рўбарў қилса ҳам унга қарши ўйнашга мажбурмиз.

- Қайси гуруҳни “ўлим” гуруҳи деган бўлардингиз?

- Ҳозир (бироз ўйланиб), менимча шу “В” гуруҳида ном жиҳатдан анча кучли терма жамоалар ўрин эгаллади. Уругвай, Янги Зеландия, Кот-д'Ивуар, Италия – буларнинг барчаси анча бақувват терма жамоалар сарасига киради. Хусусан Кот-д'Ивуар Африка чемпиони. Италия эса Европа чемпионти ярим финалчиси бўлган. Уругвай эса менимча лотин амаерикасида иккинчи ўринни эгаллаб чиқди.

- Гуруҳимиздан ўрин олган Хорватия, Марокаш, ҳамда Панама ўсмирлар терма жамоаларидан кўпроқ қайси бири сизга хавфли кўринмоқда?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳозирдан бирор бир рақибни аълоҳида кўрсатиш тўғри бўлмайди. Бошқача айтганда, бундай ёшдаги терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатида номлар ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Шунинг учун унда кучсиз сифатида қаралган терма жамоалар, етакчиларга ҳақиқий бош оғриқ бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Ҳар бир рақибимизни ҳурмат қилган холда, мусобақа бўлган тайёргарликни янада кучайтирамиз. Хорватия сафида бир қатор етакчи клубларда ўйнаётган ўйинчилар бор. Маълум бўлишича “Аякс”, Ювентус”, “Барселона” ёшлар жамоаси ҳамда Франция жамоаларида ўйнаётган бир қатор футболчилар бугунги кунда Хорватия ўсмирлар терма жамоасига номзод саналади. Марокаш ҳақида илиқ гапларни айтиш мумкин. Сабаби бу жамоа ҳам саралаш ўйинларида кучли терма жамоаларга қарши баҳс олиб борган ва уларнинг ичида ўзини кўрсатишга эришган. Энг асосийси биз йигитларимизни бу рақибларга қарши пухта тайёрлаб, уларга тўғри кўрсатма бера олишимиз керак бўлади.

- Гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш имкониятимизни қандай баҳолайсиз?

- Ҳаммасини ўйин кўрсатиб беради. Кўп нарса йигитларни тайёргарлигига ҳам боғлиқ. Шунинг учун футболчиларни ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирдан гуруҳдан чиқамиз деб, катта гапириш керак эмас. Мақсадимиз БААда имкон қадар кўпроқ ўйин ўтказишдир. Бунинг учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Мухлисларимизни қувонтиришни ва юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишни истаймиз.

- Эндиликда рақибни ўрганиш ишлари бошлаб юборилгандир?

- Ҳа, гуруҳимиздаги терма жамоалар ҳақида имкон қадар маълумотлар йиғиб бормоқдамиз. Уларнинг ўйини туширилган видео тасвирларни ҳам топиб, кўриб чиқишни бошлаб юбордик. Бу борада ишни бир зум ҳам тўхтатиб қўймаймиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика