Latest news

14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:57Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланмоқда: Ўзбекистон кимлар билан тушади?  0 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  0 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  7 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  7 09:55Жоау Феликснинг "Ал Насср"даги маоши маълум  1 09:28"Пахтакор" ҳимоячиси фаолиятини "Динамо" ёки "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  3

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз” News

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
Дилшод Нуралиев мусобақанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдираркан, нафақат жисмонан, руҳан тайёр бўлиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Дилшод Нуралиев: “Биринчи ўйин жуда муҳим. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Бугунги икки ўйинда қайсидир жамоа ўта кучли, ёки ютқазганлар кучсиз деёлмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ютди.

Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мусобақага келганда ҳеч қачон фалон босқичгача борамиз деб гапиролмайсан. Фақат ғалаба учун ўйнаб, олға юриш керак.

Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир. Турнир аввалида ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп меҳнат қилдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика