Latest news

02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  26 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:14АПЛ. ​"Сандерленд" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар маълум!  5 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 00:00Германия кубоги. "Бавария" – "Лейпциг". Таркиблар аниқ!  0 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  8 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  8 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  14

Дилшод Нуралиев: “Ўйинга ҳамма тайёр” News

Дилшод Нуралиев: “Ўйинга ҳамма тайёр”

Ҳозиргина “Фужайра” стадионида Ўзбекистон – Хорватия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўйин олдидан матбуот анжумани ўз якунига етди.
- Хорватия жиддий рақиб ва унга ечимингиз борми?

- Бизни ўз ўйин услубимиз мавжуд ва Хорватия терма жамоасига қарши мана шу йўлимизда борган ҳолда майдонга чиқамиз. Эртага қизиқарли ўйин бўлиши аниқ, чунки рақибимиз кучли жамоа.

- Асосий таркибингизда эртаганги ўйинни ўтказиб юбориш эхтимоли бўлган футболчилар борми?


- Бундай футболчи йўқ. Ҳамма соғ саломат. Эртага ўйинга тўлиқ тайёр бўлган 11 нафар футболчи майдонга тушади.

- Агар гуруҳдан чиқа олмасангиз, бу сизга жиддий таъсир ўтказадими?

- Йўқ. Чунки бизнинг асосий вазифамиз бу ерда эмас, МТЖ учун яхши футболчиларни етказиб бериш.

- Гуруҳда энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳам 1/8 финалга йўл олади. Бу терма жамоаларга хотиржамлик берадими?

- Жаҳон чемпионатидака мусобақаларда осон ўйинни ўзи бўлмайди. Бу ердаги ҳамма ўйинлар керакли ва хотиржамликка берилиш керак эмас.

“Хорватияга очко сув ва ҳаводек керак. Биз эса гуруҳдан яхши натижа билан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Шундан келиб чиқиб, эртанги ўйин қизиқарли бўлади” – дейди матубот анжуманида иштирок этган сардоримиз Отабек Шукуров.

- ЖЧ сизга нима беряпти, бу ердаги муҳит?


- Албатта жаҳон чемпионатида иштирок этиш биз учун ёқимли. Ҳаётимиз давомида катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаш йўлида меҳнат қиламиз.

Мусобақани қониқарсиз бошлаган Хорватия терма жамоасини эртага фақат ғалаба қониқтиради. Мураббийнинг ўйин олди фикрлари қуйидагча кўриниш олди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика