Latest news

15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  1 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  107 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  5 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  17 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14

Дилшод Нуралиев: "Бугунги ўйинда ҳакам ғалаба қозонди" News

Дилшод Нуралиев: "Бугунги ўйинда ҳакам ғалаба қозонди"

Гондурас – Ўзбекистон (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Дилшод Нуралиев ўз фикрларини билдирди.
“Биринчи навбатда Гондурас терма жамоаси бош мураббийини кейинги босқичга чиққанлиги билан табриклайман. Бундай ўйинларда 75 дақиқа давомида битта ўйинчи кам бўлиб ўйнаш исталган жамоага ҳам оғирлик қилади. Бугунги ўйинда ҳакам ғалаба қозонди”.

“Шу кунгача бўлиб ўтган учта ўйинда атига 2та сариқ карточка олган эдик. Бугун эса 5та. Ҳакам 17 ёшли болаларни мусобақасида иштирок этяпти. Болалар билан бошқча гаплашиш керак. У ўз қарорлари билан мураббийлар штаби ва терма жамоа атрофидагиларни барчасининг меҳнатини чиппакка чиқарди”, - дейди Нуралиев.

- Бугунги ўйинда ҳакам туфали мағлуб бўлдик деб айта оласизми? (Араб ОАВ)
- Ҳамма айбни унга тўнкамаган бўлардим-ку, аммо унинг қарорлари бугун ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказди.

- Терма жамоанинг бир киши кам бўлиб қолиши сизнинг режаларингизга қанчалик ўзгартириш киритди? (Хайрулла Холиқов)

- Ўйиннинг тактикасини бутунлай ўзгартириб юборди десак ҳам бўлади. Четлатишдан кейин умуман режамизда бўлмаган ўйинчини майдонга туширишга мажбур бўлдик. Биринчи ўзгартиришимиз ҳужумчига қаратилиши керак эди. Биринчи бўлимда дарвозамиз дахилсизлигини сақлаган ҳолда, иккинчи бўлимда ҳужумни кучайтирмоқчи эдик.


Нодирхўжа Юлдашев
Шаржа

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика