Latest news

17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  0 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  0 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  1 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  46 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19

Дилшод Нуралиев: «Бартараф этадиган камчиликларимиз йўқ эмас» News

Дилшод Нуралиев: «Бартараф этадиган камчиликларимиз йўқ эмас»

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан таркиб оптимал кўринишда бўлишига умид билдирди.
23 август куни Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши учта назорат учрашувини ўктазганидан хабарингиз бор. Эронга қарши ўтказилган уч учрашувнинг иккитасида ғалаба қозонилган бўлса, бир учрашув Эрон ўсмирларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев Тошкентдаги йиғин терма жамоа ўйинидаги бир қатор камчиликларни бартараф этиш учун ёрдам беришини таъкидлади.

«Эронга қарши дастлабки икки ўйинда ғалаба қозондик. Шунга қарамай, мазкур ўйинларда таркибимиз оптимал кўринишда эмас эди. Асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси жароҳати туфайли Тошкентдаги йиғинда сафимизда бўлмади. Бу эса, бизга ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун имкон бермади. БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан жароҳат олган футболчилар тузалиб, сафга қайтишларига ва жисмоний ҳолатини яхшилаб олишларига умид қиламан», - дейди Нуралиев.

«Эрон ўсмирларига қарши сўнгги ўйинимизда заҳира футболчиларимизни майдонда синаб кўрдик», дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Натижада, Эронга сўнгги ўйинда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ўртоқлик ўйинларидаги натижа унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Бундай учрашувлар терма жамоа ўйинида кўзга ташланган бир қатор камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади».

«Жаҳон чемпионати баҳсларида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Мундиалда фақат дунёнинг энг кучли терма жамоаларигина иштирок этади. Шу боисдан, терма жамоамиз учун рақиб танламаган бўлар эдим. Шунчаки, қуръа натижаларини кутишимиз ва ўз тайёргарлигимизни давом эттиришимиз лозим», - дейди Нуралиев.

Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда терма жамоа сардори Отабек Шукуров иштирок этадилар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика