Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"
01 aug 16:01
News
Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"
- "Локомотив" жамоаси қандай киришиб кетдингиз? Туркиядаги йиғин қандай кечди?
- Жамоа мени ажойиб қабул қилди. Барча мен учун ака-укадек. Туркиядаги йиғинни ҳам яхши ўтказдик. Барча томонлама тайёргарлик кўрдик. Энди барчасини расмий ўйинларда исботлашимиз керак. Барчаси расмий учрашувларда намоён бўлади.
- Фаолиятингиз давомида Миржалол Қосимов ва Виктор Кумиков каби тажрибали мураббийлар билан ишлагансиз. Александр Крестининдек бош мураббий ишламоқдамиз. Крестинин жамоасида ўйнаш қандай экан?
- Бош мураббийимизнинг энг катта устунликларидан бири бу инсонийлик экан. Футбол ўз йўлига, аммо инсонийлик ҳам жуда муҳим хислат. Футболдаги қарашлари ҳам мен маъқул келди. Тактик жиҳатлама кўп нарса ўрганаяпман. Келажакда бош мураббий бўлганимда Крестининдан ўрганган нарсаларимни қўллашим аниқ.
- Тошкент клублари ҳақида гапириб ўтсангиз? Сиздек тажрибали футболчининг фикрини билиш қизиқ.
- 6-7 йил аввалги ҳолат ҳақида гапирадиган бўлсам. "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари энг катта рақобатдош эди. Олдимизга катта мақсадлар қўйилар эди. Минтақада ҳам яхши натижалар қайд этишни режа қилардик. Корея ва Япония клубларига қарши мунтазам ўйнардик. "Пахтакор" ҳам ўзининг биринчилигини исботлашга ҳаракат қилар эди. Ҳозирги кунда эса "Пахтакор"дан бошқа Тошкент клублари яхши натижа қайд эта олмаяпти. Жамоалар ўзининг имкониятидан пастроқ ўринларни эгаллаб турибди.
Comments