Latest news

23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  0 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  10 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10

Дилшод Андаев: "Машъал" - "Навбаҳор" баҳсида имкониятлар тенг" News

Дилшод Андаев: "Машъал" - "Навбаҳор" баҳсида имкониятлар тенг"

Бугун "Машъал" ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан "Машъал" академияси мураббийи Дилшод Андаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун ҳар икки жамоа учун очко жуда ҳам зарур. Турнир жадвалидан кўриниб турибдики бугун ҳар икки клуб ғалабани кўзлаган. Учта турдан сўнг бир очкоси бор жамоалар тўқнашуви муросасиз кечади. "Навбаҳор" бу йилда таркибини сезиларли равишда кучайтириб олган. Кўплаб маҳоратли футболчилари бор. "Машъал" эса ўз майдонида ҳаракат қилади. Ҳар икки жамоани қайсидир жиҳатдан устунлиги бор.

"Машъал"да ўйин қовушмаяпти. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг руҳияти анча яхши томонга ўзгарган. Бу фойда бериши мумкин. Ҳар икки жамоа имкониятларини 50/50 баҳолар эдим. Бугунги баҳсда "Машъал" академиясидан чиққан футболчилар ўзини кўрсатиши мумкин. Шаҳзод Шайманов, Жавоҳир Илёсов, Ҳумоюн Муртозаев, Ихтиёр Тошпўлатовдан мазмунли ўйин кутмоқдаман", - дейди Дилшод Андаев.

"Машъал" матбуот хизмати

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика