Дилшод Аҳмадалиев: "Меҳнатларимиз самарасини берганидан хурсандман"
08 jul 2020 00:11
News
Дилшод Аҳмадалиев: "Меҳнатларимиз самарасини берганидан хурсандман"
Coca Cola Cуперлига 8-турнинг марказий учрашувида "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Голларга бой ўтган беллашувда "Бунёдкор" жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг ўйиннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган Дилшод Аҳмадалиев фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун турнинг марказий ўйини бўлди десам адашмаган бўламан. Ростдан ҳам шиддатларга бой ва мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Афсуски, пандемия туфайли ишқибозлар стадионга ташриф буюра олмаяпти. Қилган меҳнатларимиз самарасини берганидан хурсандман.
Ҳа, "Пахтакор" билан ўйинда жароҳат олган эдим. Таъкидлаганингиздек қайтишим омадли чиқди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшади. Танаффусдан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Шу боис ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказди",- дейди Дилшод Аҳмадалиев.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments