Диего Симеоне: "Атлетико"дан кетишим икки томон учун ҳам тўғри қарор бўлишига умид қиламан"
25 jan 2022 18:10
News
Диего Симеоне: "Атлетико"дан кетишим икки томон учун ҳам тўғри қарор бўлишига умид қиламан"
Бош мураббий Диего Симеоне келажакда "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Қачондир кетишимга тўғри келади. Барчаси бошланади ва якунланади. Умид қиламанки, барчаси адолатли ўтади ва икки томон учун ҳам тўғри қарор бўлади.
Қўшимча босим бу клубга мухлислик қилишим ва уни севишим ҳисобланмайди деб ўйлайман.
Ютиш кераклигини биламан, аммо мен унга бор эътиборни қаратмайман. Клубга фойда келтира оладиган ва вазифаларни бажара оладиган футболчиларни танлайман", - дейди Симеоне.
Аргентиналик мутахассиснинг Мадрид клуби билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments