Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Диего Коста АПЛга қайтади — 33 ёшда. Зерикканмидингиз? News

Диего Коста АПЛга қайтади — 33 ёшда. Зерикканмидингиз?

Йил камбэки.

"Вулверхэмптон" 33 ёшли Диего Костани АПЛга қайтармоқда. Форвард эркин агент мақомида келади.



Инсайдер Фабрицио Романо асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган испан бир мавсумлик шартнома имзолашини ва сўнгги масалаларни ҳал этиш учун Англияга учиб келганини хабар қилди. The Athletic'нинг ёзишича, клуб аввалига Диегонинг Англияда ўйнашга тайёрлигига шубҳа қилган, аммо футболчининг иштиёқи уларни бунга ундаган. Коста АПЛ учун "Райо" таклифини рад этди.


Костанинг "Вулвз"га трансфер деярли бекор бўлган эди


"Вулверхэмптон" ёз сўнггида "Штутгарт"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Саша Калайжичга эътиборини қаратди — жамоага Рауль Хименеснинг ўйини тушиб кетиши сабаб форвард керак бўлди. Икки метрлик австрияликни "Бавария" узоқ муддат кузатди — уни Роберт Левандовскига яхши ўринбосар деб кўришди. Бироздан кейин у учун курашга инглиз топ-клублари қўшилди.


Калайжич "Вулвз"ни танлади, аммо у биринчи ўйиндаёқ жароҳат олди. Англияликлар зудлик билан бозорга чиқишди, аммо ёз сўнггига қадар ҳеч ким билан шартнома имзолашга улгуришмади. Ўшанда эркин агентларни қидиришга тушишди ва Диего вариантини танлашди.



Трансфер ҳали ҳам бекор бўлиши мумкин. Ҳамма гап шундаки, Англия футбол ассоциацияси Буюк Британиянинг ЕИдан чиққанидан сўнг рухсат бериш критерияларини қийинлаштирди. Ўйинчи бир неча тоифаларда жами 15 балл жамғариши керак: сўнгги клубининг даражаси, терма жамоадаги ўйинлар ва сўнгги вақтлар майдонда ўтказилган дақиқалар. Коста январдан бери клубсиз эди, шундай экан унга шунчаки баллар етмади.


"Вулвз" хафа ҳолда FA'га аппеляция берди — у кутилмаганда қабул қилинди.


Костанинг Англиядаги сўнгги юриши эсда қоларли бўлганди


У 2014 йилнинг ёзида Лондонда пайдо бўлди ва бирдан "Челси" ва АПЛ рекордларини янгилашни бошлади — 4та ўйинда 7та гол урди. Барчаси шунчалар яхши бўлдики, "Стэмфорд Бридж"да Диего босс деб номлашди ва рақиблари нафратланадиган чидаб бўлмас харакатерини яхши кўриб қолишди.


"Диего Коста. Бу шунчаки кичкина жирканч каламуш. У қичқиради, тирнайди, бир сония ҳам тинчлик бермайди ва нафас олишингизга йўл қўймайди. У Луис Суаресга бироз ўхшайди. Унга қарши ўйнаш шунчаки даҳшат эди: у тепди, тирнад ва хоҳлаганини қилди. Ҳақиқий ғолиблар. Мен бундай ўйинчиларни жуда ҳам яхши кўраман. Бундай футболчилар жамоага керак. Бундай "йиртқичлар", — деб тушунтирди посбон Бен Фостер.


Коста 20та гол урди, аммо "Челси"га ўтганидан бир йил ўтиб тўлиқ очилди. Бу ўша Моуринью ожиз кўринган ва декабрнинг ўрталарига қадар атиги 4та ўйинда ғалаба қозонган мавсумда содир бўлди. Коста жамоадаги энг қўпол ўйинчи бўлди, мавсум стартида жамоага ортиқча вазн билан келди ва муваффақиятсиз ўйинлар оралиғида Испаниядаги концертларга борди. Кўплаб мухлислар Диего Жозега панд бераяпти деб ҳисоблашди. 



Антонио Конте янги мавсумдаги илк машғулотдаёқ Коста Испаниянинг Евро-2016 учун қайдномасига кира олмаганидан сўнг кетишни хоҳлаётганини билиб қолди. Диего гол урди ва мураббийдан имтиёзлар олди, аммо қишда унга Хитойдан катта таклиф билан келишди. Таклиф қилинган йилига 30 млн фунт юракдан урди — Коста клубни тезроқ ғазаблантириш ва кетиш учун жароҳатни ўйлаб топди.


Можарога ечим топилди ва Диего "Челси"нинг чемпионлик мавсумидаги энг яхши тўпурар бўлди. Аммо, барибир Контенинг келажакдаги режаларига кирмади: италиялик Моратани харид қилди ва Костадан воз кечди. Унга бу ҳақда вотсапп орқали хабар берди. Коста қаттиқ хафа бўлди: Бундай нарсаларни СМС орқали эмас, балки юзга айтиш керак. Конте менга терма жамоада эканлигимда хат ёзди, жамоадаги йигитлар шунақа нарса бўлишига ишона олишмади".



Коста "Атлетико"га қайтди ва "Челси" билан икки бор ЧЛда тўқнаш келди. Эндиликда улар АПЛда учрашишади.



Алишер Остонов таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика