Latest news

17:19Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда". Таркиблар маълум  0 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  1 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  0 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  7 14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  14 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  5 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  3 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  21

Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун" News

Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"

Пауло Дибала Рим дербисида Маттео Гендузи билан бўлган низо ҳақида гапириб берди.

2024 йил апрелида "Лацио" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда француз ва аргентиналик ўйинчилар ўртасида можаро келиб чиқди, бу вақтда Гендузи Дибалани томоғидан ушлаб олди. Шериклари уларни ажратиб қўйганидан сўнг, иккала футболчи ҳакамга яқинлашди. Дибала эгилиб, ундаги жаҳон кубоги билан тушган сурати акс этган қалқонни олиб, рақибига кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2022 йилги ЖЧ финалида Францияни мағлуб этган эди (3:3, пенальти – 4:2).

"Бу французнинг тили узун, у ёш ўйинчиларни безовта қилади. Бу йигит бизникиларга: "Мен сизларга чипта сотиб оламан ва уйингизга жўнатаман", – деб айтарди. Масалан, Суле ўтган мавсумда "Фрозиноне"да ўйнаган ва бизга у (Гендузи): 'Мен сенга чипта сотиб оламан, сен Аргентинага қайтасан", – деб айтганини гапириб берган.

Бу мени ростдан ҳам ғазаблантирди, майдонда ундан ўч олишни хоҳлардим. Мен айтадиганимни айтдим. Кейин яқинда жаҳон кубоги сурати билан қалқон олганимни эсладим ва оёғимдагини олиб, унга кўрсатдим. Гендузи ҳеч нарса демади", – деб ҳикоя қилди Дибала Серхио Агуэронинг La Casa del Kun подкастида.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика