Дибала Европанинг икки топ-клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда
28 nov 2020 18:30
News
Дибала Европанинг икки топ-клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда
Туриннинг "Ювентус" клуби билан шартномаси борасида келиша олмаётган аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг олдида фаолиятини давом эттириш учун Англия ва Испания вариантлари бор.
27 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқмоқда. Икки клуб ҳам ўйинчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқчи.
Дибала жорий мавсум "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Аргентиналик ўйинчининг Турин клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : Team Talk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments