Latest news

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  10 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  15 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  252 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  20

Ди Мария: "Уйимга ўғирликка тушишганидан сўнг, МЮда қолишдан маъно йўқ эди" News

Ди Мария: "Уйимга ўғирликка тушишганидан сўнг, МЮда қолишдан маъно йўқ эди"

ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Манчестер Юнайтед"дан кетишига сабаблардан бири унинг уйидаги ўғирлик эканлигини таъкидлади.

"Қачон ПСЖга ўтишга қарор қилганман? Ёзда Копа Америкага кетдим, ўша пайтда ПСЖ варианти пайдо бўлган эди ва бу таклиф менга ёқди. Бир йил олдин бу ерга ўтишим мумкин эди, аммо эсингизда бўлса, молиявий фейр-плей туфайли келишув амалга ошмади. Аммо барибир Париждаман, тақдир бўлса керак.

Тўғрисини айтсам, оилам Манчестерда бахтли эмас эди. Аввалига яхши эди, кейин ҳаммаси ўзгарди. Жанубий америкалик учун Англияда яшаш осон эмас. Мураббий билан муносабатларимиз яхши бўлмади, шу сабабли ПСЖга ўтишни энг яхши йўл деб билдим.

Уйимдаги ўғирлик бу қарорга таъсир қилдими? Албатта, айниқса оилам бундан қийналди. Бундан сўнг Манчестерда қолишдан маъно йўқ эди. Қизим роса қўрқиб кетди" - дейди Ди Мария.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика