Latest news

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  3 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  5 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  8 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Д.Файзиев: “Мухлисларга катта раҳмат айтаман” News

Д.Файзиев: “Мухлисларга катта раҳмат айтаман”

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.


– Бугун биз ўзимиз учун сув ва ҳаводек зарур очколарни қўлга киритдик. Биринчи 30 дақиқада устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Агар улар тўп киритишганда, ўйин умуман бошқача кўринишда бўлиши мумкин эди. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Гарча ўтган турда йирик мағлубиятга учраганимизга қарамай стадионга 7500 га яқин мухлислар бизга ишонч билдириб ташриф буюриши биз учун катта шараф. Бугунги ғалабамиз билан оз бўлса ҳам мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди деб ўйлайман.

– Бугун майдонда сизга ёрдамчи сифатидан Руслан Аҳмедов ўрнида Александр Мочиновни кўрдик?


– Ҳа бу жуда тез рўй берди. Икки кун бўлди. Ўтган турда йирик мағлубиятга учрашганимиздан сўнг раҳбарият билан ишдан кетишим тўғрисида гаплашгандим. Раҳбарият эса менга ишонишда давом этишларини айтишди. Бу учун уларга катта раҳмат айтаман. Ҳозирча Руслан Аҳмедов ва Диёр Файзиевлар ёшларимиз билан шуғулланишаяпти. Ўтган кунидан бошлаб, Мочинов менга маслаҳатчи ва ёрдамчи мураббий вазифасида ишлай бошлади. Раҳбарият менга ўзим учун ёрдамчи танлашимни айтишганда, уни жамоамизга таклиф этдим.

– Жасур Ҳакимовни майдонга тушмаганлиги ҳақида тўҳталсангиз..

– Тўғри Ҳакимов бугун заҳирида қолди. Унинг номига клубимизга ЎФФдан чақирув ҳати келган. Олимпия терма жамоаси йиғинларига ва кейинги мусобақаларга қатнашиши тўғрисида. Биз бир ҳужумчига таяниб қолмаслик мақсадида, бугун унинг ўрнида Акмал Абдураҳмоновни майдонга туширдик. Ҳакимов терма жамоа билан бўлган вақтларда унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчиларни яхшироқ аниқлаб олишимиз керак. Лекин Жасур жамоамизга ўз ўйини билан катта ёрдам берадиган футболчи.

– “Навбаҳор”нинг сўнгги икки ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шогирдларимга меҳмонларнинг қарши ҳужумларига жиддий эътибор бериб, бор кучлари билан кураш олиб боришларини таъкидлагандим.

– “Интерфутбол” газетаси ва uff.uz сайтларида “Сўғдиёна” ҳақидаги мақолалар хабарлар кўпчиликни эътиборини тортди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

– Ростини айтсам бундай хабарларга эътибор қаратмайман. Агар ҳаммани ҳар ҳил фикри билан яшайдиган бўлсак, билмадим қандай ҳаёт бўлади. Мен олдинлари ҳам айтганман, марҳамат ўйинларимизни стадионда келиб ўз кўзлари билан кўришсин. Сўнгги вақтларда биз томон отилаётган тошлар кўпайиб қолди. Ёмғирда ўйин бўлса “Сўғдиёна”га тегишли гаплар…ўша “Интерфутбол” газетасидаги кетма-кет мақолалар… Биз журналистларни ҳурмат қиламиз. Лекин асоссиз, ноўрин гапларга бундан кейин қатъий курашамиз ва жавоб берамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика