Дешам Кундедан ғазабда, Льориснинг жаҳли чиққан (пенальти сабаб эмас), Мбаппе ФИФАга жарима тўлайди – Франциянинг Польша устидан ғалабаси тафсилотлари
05 dec 2022 12:53
News
Дешам Кундедан ғазабда, Льориснинг жаҳли чиққан (пенальти сабаб эмас), Мбаппе ФИФАга жарима тўлайди – Франциянинг Польша устидан ғалабаси тафсилотлари
Польша билан ўйиндан олдин Франция пенальтиларни машқ қилмади. Бу қарор Евро-2020дан Швейцариядан учралган ўйиндан кейинги сериядаги мағлубият, шунингдек Гризманнинг сўнгги 8та пенальтидан 6та, Мбаппе эса 15тадан 4тасидан фойдалана олмагани фонида ғалати туюлди. Аммо, Дешамнинг ўз мантиғи бор – терма жамоада 11 метрлик пенальтидан деярли барча тепа олмади, машғулотлардаги тайёргарликда барибир босимли атмосфера бўлмайди, шу сабаб ҳеч нарсага уриниб кўриш керак эмас.
Барибир иш пенальтилар сериясигача етиб борди, фақатгина Франция 3:0 ҳисобида олдинга бораётганда Левандовски тепди. Льорис илк зарбани қайтарди, аммо дарвоза чизиғидан чиқиб кетгани сабаб Валенсуэла қайтадан тепишни сўради, франциялик мухлислар эса Жиру ва Мбаппенинг голларидан сўнг қилганларидек шовқин қилишди.
Роберт иккинчи имкониятдан гол урди ва терма жамоадаги голлар сони бўйича Пеледан ўзиб кетди – полякда эндиликда 78та. Аммо, терма жамоада ўйинлар сони бўйича (148) бўйича Лилиан Тюрамдан ўзиб кетган Льориснинг кайфияти бузилмади ва у шанба куни биринчи ўринга чиқишига шубҳа йўқ.
Уго ўйиндан сўнг ўтказиб юборилган голдан эмас, биринчи таймдан кайфияти бузилганини айтди: "Польша яхши ташкил этилган ва биринчи бўлимда бизга прессинг туфайли қийинчилик туғдирди.
Шу сабаб дастлабки 10 дақиқада оддий вазиятларда тез-тез тўпни йўқотдик ва нотекис ўйнадик. Аммо, иккинчи таймда қўшдик ва ишончли ғалаба қилдик. Ўйин сўнггидаги пенальти эса шунчаки кулгили".
Биринчи таймдаги энг сезиларли воқеа терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган Жиру бўлди ва тилла занжирли Жюль Кунде. Ҳимоячи у билан анчадан бери таъқиқланган бўлса ҳам майдон бўйлаб бемалол югурди ва 40-дақиқага келибгина ҳакамнинг талаби билан уни ечди.
Дешам ўйиндан сўнг ғазабини яшира олмади: "Унинг бунга ҳуқуқи йўқ эди! Унинг занжирида нима борлигини билмайман, лекин Жюль бироз шундай нарсаларни яхши кўради ва машғулотларда у билан ишлайди. У баҳсдан олдин уни ечаман деб ўйлаган.
Унга "омадинг келди, ўша пайтда узоқда эдим" дедим".
Кунденинг ўзи ўйин ҳақида гапиришни афзал кўрди. Англия – Сенегал ўйини учун меҳмонхонага шошилаётганини, сабаби футбол кўришни севишини айтди. Польшани эса французларнинг мағлубиятидан кейин яхши ҳужум қилган жамоа деб атади: "Аммо, бизнинг иккинчи голимиз уларнинг иштиёқини бироқ сусайтирди".
Энг қизиқарли фикрни эса Жиру билдирди. Унинг қайд этишича, Франция Мбаппенинг голлари сабаб "ўйинни ётоққа ётқизган".
Айтганча, Килиан Польша билан ўйиндан сўнг илк бор журналистлар билан гаплашди, ваҳоланки у икки бор ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлганда буни қилиши керак бўлган бўлса ҳам: "Шахсий ҳеч нарса йўқ, шунчаки жаҳон чемпионатига эътиборимни қаратганман ва кучимни бошқа нимагадир сарфлашни хоҳламадим.
Яқинда бизнинг футбол федерациямиз мен иштирок этмаганим учун жаримага тортилганини эшитдим. Жаримани ўз бўйнимга оламан. Федерация менинг қарорим учун тўлаши керак эмас", – дейди турнирнинг энг яхши тўпурари.
Аркадиуш Милик эса полякларга Мбаппени тўхтатиш учун мотороллер керак бўлганини айтди. Ўйиндан сўнг Rzeczpospolita журналисти Камил Колсут хафа ҳолда "ҳимоячимиз Мэттью Кэшга скутер топилмади, у Мбаппе фонида юк поездига ўхшади" деди.
Ўйиндан кейин Левандовски ҳам хафа эди. Кейинги жаҳон чемпионатида ўйнаш ёки ўйнамаслигини ишонч билан айтмади (Роберт 38да бўлади) ва "Ўйиндан роҳат олиш керак. Ҳужум қилганимизда барчаси жойида, ҳимояланганимизда эса хурсандчилик йўқ" деб қўшимча қилди.
Алишер Остонов таржимаси
Comments